15-сентябрда Жалолобод вилоятининг Токтогул туманидаги Кара-Жигач қишлоғида «MAН» русумидаги ёқилғи ташувчи машина «Жигули ВАЗ-2107» русумидаги енгил автомашина билан тўқнашиб, уч киши ҳалок бўлди.
ФҲВ билдиришича, авария тонгги соат 7:10 атрофида Бишкек-Ўш автойўлида содир бўлди.
Воқеа бўлган жойга беш қутқарувчи жалб қилиниб, жасадларни машинадан чиқариб, ИИВ ходимларига ўтказиб беришган. Ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда.
Юзлаган одамларнинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳалокатлари
ИИВнинг маълумотига бўйича, 2-сентябрга кўра йил бошидан бери 497 одам йўл ҳалокатидан вафот этган. Умумий 4 минг 637 автоҳалокат содир бўлиб, 6900 одам жароҳатланган.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг раҳбари Азамат Исраиловнинг айтишича, йил бошидан бери 524 минг йўл қоидасини бузиш факти аниқланган, бу ўтган йилнинг шу вақтига қараганда 77%га кўп.
Исраилов фалокатларнинг 95% одам факторидан бўлишини таъкидлаган — унинг айтишича, ҳайдовчилар йўл қоидаларини билмайди ёки бузишади. Уларнинг кўпи йўлда юриш маданиятига «риоя қилмайди».
Бунгача ЙҲХТББдан Қирғизистондаги йўл ҳалокатларининг биринчи ва асосий сабаби маст ҳолда машина миниш эканини айтишган. Иккинчиси — машинани катта тезликда бошқариш бўлса, учинчиси — ҳайдовчиларнинг керакли квалификацияси ва тажрибаси йўқлигида.
Президент Садир Жапаров 14-июнда ИИВ раҳбари Уланбек Ниязбековга йўл-транспорт ҳалокатларини олдини олиш бўйича ҳаракатлар комплексини кучайтиришни топширган.
Кейин Ниязбеков йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг ишини танқид қилган. У ходимларга уч сменда ишлашнти топшириб, агар қисқа муддатда натижа бўлмаса, раҳбарият «ишдан кетиши кераклигини» айтган.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов