Қирғизистонда коронавируснинг 81 янги ҳолати қайд этилиб, икки киши вафот этди

386

Республика штабининг 15-сентябрдаги маълумотига кўра, охирги суткада коронавируснинг 81 янги ҳолати аниқланиб, икки киши вафот этди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри - 32;
  • Чуй вилоятид – 17;
  • Иссиқкўл вилояти – 10;
  • Жалолобод вилояти – 10;
  • Норин вилояти - 3;
  • Баткен вилояти - 3;
  • Ўш шаҳри - 2;
  • Ўш вилояти – 2;
  • Талас вилояти - 2.

Охирги суткада 117 бемор касалликдан соғайди.

Пандемия бошлангандан бери ўлка бўйича умумий 177 389 киши касаллик юқтириб, ундан 171 767си соғайди. Коронавирусдан умумий 2578 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 603 бемор даволанмоқда. 978 одам уй шароитида даволанмоқда.