Бир видео билан: Марипов мактаб ўқувчиларига дарс ўтди

360

Минкабнинг бошчиси Улукбек Марипов 15-сентябрда биринчи ўқиш кунида 11-синф ўқувчилари учун шахсан ўзи дарс ўтишга қарор қилди.

Дарс вақтидаги видеони Марипов фейсбук саҳифасига жойлади.

Видеонинг пастига минкабнинг бошчиси Чуй вилоятидаги Кашка-Суу қишлоғининг мактаб ўқувчиларига дарс ўтгани ёзилган. Унда Марипов Қирғизистон мустақиллиги ҳақида айтиб берган.

Ўлка бўйича мактаб ўқувчилари билан талабалар COVID-19 пандемияси бошланиб, чекловлар жорий қилингандан кейин деярлик икки йилдан сўнг офлайн ўқишга қайтишди. Бу вақт оралиғида талабалар билан мактаб ўқувчилари онлайн тартибда ўқишган.

Ўлка ҳукумати «республикадаги эпидемиологик вазият сабаб билим сифатини яхшилаш учун офлайн режимига босқичма-босқич ўтиш мақсадида» янги ўқув йилини 15-сентябрда бошлашга қарор қилган.

Бундан ташқари, минкабдан ўқув йили бошланишини жилдириш ёзги сайёҳлик мавсумини давом этишига шароит яратиб, бу туризм тармоғини қайта тиклашга ижобий таъсир қилишини таъкидлашган.