Ўш шаҳар суди қалбаки паспорт олишда ва спортчи Тўлўгўн Рахманберди ўғлининг оёғига ўқ отишда айбланган Килич Саркарбаевни оқлади. Бироқ прокуратура қарор бўйича вилоят судига шикоят қилди.
Саркарбаевни оқлаш қарори 11-августда чиққан. Бироқ жамоатчиликка энди маълум бўлди. Бунга шикоятчи томоннинг «айбланувчининг айбини исботловчи далилларни судга келтирмагани» сабаб бўлган.
«Шу сабаб суд ишни қисқартириб, далил сифатида олинган Килич Саркарбаевнинг ва жабрланувчи дейилган Тўлўгўн Рахманберди ўғлининг буюмлари ўзларига қайтарилган», — деб билдиришди шаҳар судининг матбуот хизматидан.
Саркарбаевга қўзғалган ишлар
2019-йилнинг 22-сентябрида Ўш ВИИБи Саркарбаев спортчи Тўлўгўн Рахманберди ўғлини фикр келишмовчилик сабаб тўппонча билан юборганини маълум қилган. Воқеа Қорасув туманининг Фурқат қишлоғида бўлган. мазкур факт «Соғлиққа оғир зарар келтириш» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача текширув бошланган.
Жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага етказилиб, сон қисмига ўқ теккани аниқланган. Кейинчалик Рахманберди ўғли Саркарбаев билан оға-ини эканини айтиб, тўппонча билан ўзини-ўзи отиб олганини билдирган. Саркарбаев ҳам спортчини отмаганини билдирган.
Бироқ спортчи 14-февралда президентга фейсбук орқали видео мурожаат йўллаб, уни Саркарбаев оёғига отганини билдирган. Бундан ташқари, у Саркарбаев Қорасув туманининг Савай қишлоқ ҳукуматини раҳбари Мунарбек Сайпидинов билан бирга уни «ариза ёзма» деб қўрқитганини билдирган.
Саркарбаевнинг ўзи буни инкор қилиб, унга нисбатан бундай кўрсатма бериш ортида «кимларнидир манфаати бор» деган фикрни айтган.
Шу сабаб Саркарбаев жорий йилнинг 17-февралидан вақтинча ишдан четлатилиб, августда яна ишга қайтган. Ўш мэрияси Саркарбаев ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидан Қорасув туманидаги отишмага алоқаси йўқ деган ҳужжатларни олиб келганини маълум қилган.
2020-йилнинг 17-декабрида Саркарбаевди МХДҚ қалбаки паспорт олишда гумон қилиб қўлга олган. Махсус хизматнинг маълумоти бўйича, тергов давомида спорт қўмитасининг масъул одамлари спорт тадбирларига ажратилган маблағни, спортчиларга бир марталик тўловларни ва спортчиларнинг формаларига дейилган тўловларни ўзлаштириб олишгани аниқланган.
Ўз истаги билан давлатга келтирган 1 миллион сом зарарни тўлаб, уй қамоғига чиқарилган.
Жамоатчиликда Саркарбаев собиқ божхоначи Райимбек Матраимовнинг яқин одамларидан бири экани айтилади — журналистик суриштирувларда Саркарбаев номига Матраимовга тегишли бўлган икки компания рўйхатга олингани очиқланган.
Январь ойида Саркарбаев билан бирга Савай қишлоқ ҳукуматининг собиқ раҳбари Мунарбек Сайпидинов ҳам қўлга олинган. Сайпидинов ва Саркарбаев таниш бўлган. собиқ қишлоқ ҳукумати раҳбарининг иши ҳам 21-июлда «муддати ўтиб кетгани сабаб» қисқарган.