Ротация: Ўш мэриясининг аппаратини Камчибек Досматов бошқаради

349

Камчибек Досматов Ўш шаҳар мэриясининг аппарат етакчиси бўлиб тайинланди. Мазкур буйруққа мэр Алмаз Мамбетов қўл қўйиб, 13-сентябрда Досматов жамоатчиликка таништирилди.

Бунга қадар мазкур хизматни Жалил Осмонов боқшариб келган. У собиқ мэр Таалайбек Сарыбашовнинг ердоши бўлгани сабаб мэрияда ишлаши танқидга учраган.

Камчибек Досматов бу хизматгача президент маъмуриятининг ташкилий-инспекторлик ишлари ва ҳудудлар билан ўзаро ҳаракат бўлимининг нозири бўлган. У Садир Жапаровнинг «ҚР Президентининг маъмуриятида сиёсий давлат лавозимларини эгаллаган давлат ходимларини ротациялаш» ҳақидаги фармонига кўра Ўш мэриясига келди.

Досматов 34 ёшда, Баткен вилоятининг Лайлак туманида туғилган. Бир неча йил давлат ва муниципал муассасаларда кичик хизматдан юқори лавозимларгача ишлаган.

Шунингдек, Ўш вилоят маъмуриятида бош мутахассис, Ўш шаҳар мэриясининг ёшлар ишлари бўйича қўмитасида раис бўлган. охирги йиллари президент аппаратининг бир қанча бўлимларида эксперт, раҳбар ўринбосари, нозир хизматларида ишлаб келган.

У давлат хизматининг 2-классдаги маслаҳатчиси.