COVID-19: Янги 82 ҳолат қайд этилиб, икки киши вафот этди

362

Республика тезкор штабининг 14-сентябрдаги маълумотига кўра, охирги суткада коронавируснинг янги 82 ҳолати аниқланиб, икки киши вафот этди.

Касаллик юқтирганлар ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри - 40;
  • Чуй вилояти – 19;
  • Иссиқкўл вилоятида – 7;
  • Жалолобод вилояти – 6;
  • Норин вилояти - 5;
  • Талас вилояти - 3;
  • Баткен вилояти - 2.

Шунингдек, охирги суткада 127 бемор коронавирусдан соғайди.

Пандемия бошлангандан бери ўлка бўйича 177 308 киши касаллик юқтириб, ундан 171 650си соғайди. Коронавирусдан умумий 2 576 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 605 бемор даволанмоқда. 1016 киши даволанмоқда.