Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати Жалолобод вилоятининг Ахси туманида сибирь яраси тарқалганини тасдиқлади. Маълумотга таянсак, 13-сентябрга кўра етти одам касалхонага ётқизилди. Сибирь яраси касалланган молдан тарқалган.
Карантин ва хавфли юқумли касалликларнинг республика марказининг эпидемиология бўлими раҳбари Кубаничбек Бектурдиев «Клооп»га берган интервьюсида икки беморнинг лаборатория таҳлилидан сибирь яраси аниқланганини айтди.
«Уларнинг бари Ахси туман касалхонасида даволанишмоқда. Аҳволллари яхши», — деб таъкидлади у.
Яна 41 одам касалланган молнинг кўштини еган, улар уй шароитида антибиотик муолажасини олишмоқда. Бектурдиевнинг айтишича, уларнинг орасидан 10 киши — 14 ёшгача бўлган болалар.
Бектурдиев эпидемияга қарши комиссияси тезкор йиғин ўтказганини ҳам қўшимча қилди. Тупроқнинг таҳлили сибирь ярасига салбий натижа кўрсатган, бироқ касал мол сўйилган жойларни карантинга олиш масаласи қаралмоқда.
Сибир яраси — жониворлардан одамларга юқувчи хавфли, юқумли касаллик. Касаллик оқибатида шиш билан яра пайдо бўлади, агар даволанмаса, ўлимга олиб келиши мумкин.
Охирги йилларда Қирғизистонда куйдирги юқтиришнинг 50дан ортиқ ҳолати аниқланган. Кўп ҳолларда одамлар касаллик юққан молнинг гўштини истеъмол қилгандан кейин чалинган.