МСКнинг аъзоси Акилбек Эшимов икки ойга қамоққа олинди

336

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Акилбек Эшимов «Фирибгарлик» моддаси билан 11-ноябргача қамоққа олинди. Бу ҳақда «Клооп»га Бишкекнинг Биринчи май туман судининг вакили Айзада Момунова билдирди.

«Акилбек Эшимовнинг эҳтиёт чораси қаралиб, “Фирибгарлик” моддаси билан икки ойга МХДҚнинг тергов изоляторига қамоққа олинди. Ҳозирда тергоқ ишлари давом этмоқда. Агар икки ойгача тергов ишлари битмай қолса, унинг эҳтиёт чораси қайта кўриб чиқилиб, қамоққа олиш муддати узайтирилиши мумкин», — деб билдирди Момунова.

Акилбек Эшимов

11-сентябрда МХДҚнинг аъзоси Акилбек Эшимовни «А.Д.» исмли фуқаронинг аризаси асосида «йирик миқдордаги фирибгарликда» гумон қилиб қўлга олган.

Ариза эгаси Эшимов ундан «Кыргызстан» партиясининг рўйхатида уни «биринчи бешликка киритиб беришни» ваъда қилиб, 550 минг доллар олганини ёзган. Эшимов ваъдасини мазкур партиянинг лидери билан сўзлашиб бажармоқчи бўлган.

«Эшимов билан партиянинг лидери ўзига олган мажбуриятларни бажармай, 550 минг долларнинг 300 минг долларни қайтариб, қолган 250 минг долларни ўзлаштирган», — деб айтилган МХДҚнинг маълумотида.

Парламент сайловининг натижаси кўплаган қонунбузарликлар сабаб бекор қилинган. Акилбек Эшимов 2016-йилдан бери МСКнинг аъзоси. 2021-йили МСКнинг аъзолигига Эшимовнинг номзодини «Кыргызстан» фракцияси таклиф қилган. У Жогорку Кенешнинг бешинчи чақирилишига «Республика» партиясидан депутат бўлган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов