Ўш шаҳар суди «Унаа» давлат ишхонасининг ходимини «коррупцияга кўмаклашган» деб топди. Мазкур ходим тергов билан ҳамкорлик қилгани учун 260 минг сом жаримага тортилди.
Ҳукуматдаги маълумотга кўра, судланувчи «Унаа» ишхонасининг ҳайдовчилик гувоҳномасини берувчи имтихон комиссиясининг аъзоси бўлган. Бу хизматга 2017-йили тайинланган.
Судланган «М.Р.А.» комиссиянинг аъзоси сифатида «Керемет» ва «Жылдыз-Тур» автомактабларининг ходимлари, шунингдек бир воситачи билан «коррупция схемасини тузган». Улар ҳайдовчилик гувоҳномаларини олувчи ўқувчиларга имтихон топширишда «ёрдам бериб юрган».
Шунингдек, бу коррупция схемасига «Унаа»нинг Ўш вилояти бўйича филиалининг бўлим раҳбари «А.А.М.» ҳам қатнашгани маълум қилинган — бу инициалдарга Акилбек Абжалов тўғри келади.
Терговнинг версияси бўйича, автомактабларнинг ходимлари «имтиҳон топширишда қийналган ўқувчилардан» 3,5-4,5 минг сомдан олиб, маблағни воситачи орқали «М.Р.Ага» беришган. Бу пуллар воситачи, «М.Р.А.» ва Абжалов ўртасида бўлиштирилган.
«“М.Р.А”нинг вазифасига ўқувчитлар орасида тўсқинликсиз имтихон топширишни ташкил қилиш кирган. У дурбин билан ўқувчиларнинг имтиҳонларидаги саволларга тўғри жавобларни айтиб турган», — деб ёзилган суд ҳукмида.
Ҳукмда «М.Р.А.» воситачи орқали 2021-йилнинг март ойигача уч ўқувчидан умумий 12 500 сом олгани ёзилган. Бундан ташқари, тергов органлари «Жылдыз-Тур» автомактабининг ходими 2020-йил давомида Акилбек Абжаловга15 минг сом, «М.Р.Ага» 1,5 минг сом берганини аниқлади.
Шу йилнинг март ойи охирида айбланувчи қўлга олиниб, тергов билан ҳамкорлик қилган. Кейинчалик МХДҚ «Унаа»нинг Ўшдаги раҳбарини қўлга олган. Ҳозирда уларнинг иши бўйича суд текширувлар давом этмоқда. «М.Р.А.» тергов билан ҳамкорлик қилгани сабаб унинг иши алоҳида қаралиб судга ўтган.
2020-йилнинг охирида махсус хизмат «Унаа» ишхонасининг Нориндаги бўлими ходимини қўлга олган. Гумондор ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришдаги «коррупция схемасини тузишга айбланган» — МХДҚнинг маълумоти бўйича, «Унаа»нинг ходимлари ўқувчилардан кунига 60-70 минг сомдан йиғиб юришган.
Қирғизистонда одам ўлимига сабаб бўлган йўл ҳалокаталрининг сони кескин кўпаймоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг маълумотига кўра, 2021-йили 4 минг 637 автоҳалокат рўйхатга олиниб, 6900 одам жароҳатланган — унинг 497си вафот этган. Масалан, август ойида Чуйдаги Ивановка қишлоғида бўлган йўл ҳалокатида тўрт киши қурбон бўлган.
Йўл ҳаракатини назорат қилиш бўйича бош бошқармасининг етакчиси Азамат Исраилов «Азаттык»қа билдиришича, йўл ҳалокатларини кўпайишига биринчи навбатда ҳайдовчиларни тайёрлашни пухта эмаслиги, йўл инфраструктурасининг ночорлиги ва коррупция сабаб бўлганини билдирди.