Ахси: Сибир ярасини юқтиришда гумонланган етти киши касалхонага тушди

374

«Турмуш» нашри Жалолобод вилоятининг Ахси туманида сибирь ярасини юқтиришда гумонланган етти киши касалхонага тушганини билдирди.

Вилоят санитар-эпидемиология назорат марказининг етакчиси Жолдошбек Абсаматов нашрга беморларнинг аҳволи қониқарли эканини маълум қилган. Абсаматовнинг айтишича, қишлоқ турғунлари тиббиёт ходимларига 2-сентябрдан мурожаат қила бошлаган.

«Қишлоқ турғунлари анализ топширди, беш нафариники тоза чиқди, икки одамнинг таҳлилидан касаллик белгилари аниқланган. Беморларни шифокорлар назорат қилмоқда», — деди Абсаматов.

Бунгача қишлоқда бир неча қора мол ўлгани айтилмоқда.

Қорасув қишлоқ ҳукуматининг бошчиси Курсантбек Райишбеков «Турмуш» нашрига ўлган мол санитар талабларга мувофиқ кўмилганини, ветеринарлар текширув учун намуна олганини билдирган.

Сибир яраси — жониворлардан одамларга юқиш хавфли, юқумли касаллик. Касаллик оқибатида шиш билан яра пайдо бўлади, агар даволанмаса, ўлимга олиб келиши мумкин.

Охирги йилларда Қирғизистонда куйдирги юқтиришнинг 50дан ортиқ ҳолати аниқланган. Кўп ҳолларда одамлар касаллик юққан молнинг гўштини егандан кейин чалинади.