МХДҚ: Президент аппарати етакчисининг собиқ ўринбосарининг 70 млн сомлик мулкини аниқлади

350
Алмамбет Салиев

Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков аппарати бошчисининг собиқ ўринбосари Алмамбет Салиевнинг иши бўйича тергови тугаш арафасида. Бу ҳақда 7-сентябрда миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.

Салиев шу йилнинг 17-июнида «Ноқонуний бойишда» гумонланиб қўлга олинган. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Салиев давлат хизматларида ишлаган вақтда қариндошлари ва яқин одамларига 70 млн сомлик мулкни расмийлаштирган — бу унинг расмий даромадидан анча юқори деб билдиришди МХДҚдан.

«[Салиев] коррупция кўринишларига алоқаси борлиги ва фойда кўриш учун ҳуқуқ тартибот органларининг фаолиятига аралашгани ҳақидаги маълумотларни текширишга йўналтирилган тергов ҳаракатлари бормоқда», — деб билдиришти МХДҚдан.

Махсус хизмат Салиевга боғлиқ ишнинг тергови охирги стадияда турганини ва яқин орада у судга оширилишини билдирди. У 16-октябргача МХДҚнинг тергов изоляторига киритилди.

«Яширин кардинал»

Алмамбет Салиев — 2017 йилнинг 11 декабрида собиқ президент Сооронбай Жээнбеков томонидан президент аппарати раҳбарининг ўринбосарлигига тайинланган.

Салиев хизматга келгандан кейин 2018 йили ОАВда у судларнинг, прокуратура ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ишини назорат қилади деган тахминлар айтила бошлаган.

Маълумотда «кимни қамаб, кимни судлаш кераклиги» мана шу Салиевнинг иш кабинетида ҳал қилинади деб айтилган. Салиев «яширин кардинал» деган номни олган, сабаби унинг эшиги олдида бош прокурор бошчилигидаги амалдорлар топшириқ олиш мақсадида навбат кутиб туриши айтилган.

Салиевнинг ёрдамчиси етакчисини судларнинг, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ва прокуратуранинг ишига аралашади деган маълумотни рад этди. Сооронбай Жээнбеков бу «йигитни» яхши танийман деб билдирган.

«У бундай ишларни қилмайди деб ишонаман», — деб билдирган Жээнбеков.

Бироқ Салиевни «яширин кардинал» деган сўзлар тўхтамаган. Жорий йилнинг 8 мартида зўравонликка қарши юришнинг иштирокчиларига оқ қалпоқ ва ниқоб кийган номаълум кишилар ҳужум қилишган. Милиция ходимлари митингга чиққан аёлларни ушлаб, қўл кўтарган эркакларга ҳеч қандай чора кўрмаган.

Шу сабаб 2020 йили 11 мартда Конституциявий палатанинг собиқ судьяси ва «Реформа» партиясининг раисаси Клара Сооронкулова «Азаттык»қа интервью берган.

Унда Сооронкулова ҳужум қилганларнинг милиция ходимлари билан алоқаси борлигини 100 фоиз ишонч билан айта оламан деб билдирган. Уларнинг ҳаракати «куч органлари ишини назорат қилган» Президент Аппарати раҳбарининг ўринбосари Алмамбет Салиевнинг рухсатисиз бўлмаслигини қўшимча қилган.

2020 йилнинг 15 октябрида собиқ депутат ва фаол Ширин Айтматова твиттерда ўзига нисбатан яна қўрқитишлар бошланиб, оиласини суд органлари орқали таъқиб қилишаётганини ёзган. У твиттерида Алмамбет Салиевнинг номини айтган.

«Алмамбет Салиев икки кун олдин турмуш ўртоғимни қамоққа олинишга боғлиқ масалани ҳал қилиш учун талабларини айттирибди. Унинг талаби – Садир Жапаровни ўчириш ва президентни мақташ», — деб ёзган Айтматова.

Салиевни ишдан 2020 йилнинг 20 октябрида ўша вақтда президент вазифасини бажараётган Садир Жапаров бўшатган.