Таҳлил: 11-апрелдаги сайловда юзлаган протоколлар тузатилиб чиққани аниқланди

378

Референдумдан сўнг камида ҳар бир ўнинчи протокол овоз бериш тугагандан кейин қайта ёзилган. «Клооп»нинг дата бўлими бу референдумга қатнашган сайловчиларнинг сонига ва овоз бериш натижасига қандай таъсир қилганини аниқлади.

«Клооп» маҳаллий кенгашларни сайлашда ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумда нималар нотўғри бўлгани ҳақида материаллар тўпламини эълон қилди.

11-апрелда маҳаллий кенгашнинг депутатларини сайлаш билан Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтган. «Клооп» сайловни мониторинг қилиш бўйича масштабли кампания ўтказган. Унда 3000 кузатувчи сайловни кузатиб, 800дан ортиқ қонун бузиш аниқланган. Уларнинг энг хавфлиси — участкаларда овоз бериш якунлангандан кейин ёзилганпротоколларни тўғирлаб чиқилгани бўлган.

Биз қандай ҳисобладик?

«Клооп»нинг кузатувчилари протоколларнинг нусхасини 684 участкадан муҳри билан имзосининг сиёҳи қуримасдан олган. Кейин шу участкалардаги протоколлар МСКнинг сайтига жойланди. Биз икки ҳужжатдаги маълумотларни солиштириб, 212 протокол тўғирланиб, қайта ёзилганини аниқладик.

Протоколларни солиштираётиб ўзимизга икки савол бердик: қайта тузилган протоколлар референдумга қатнашган сайловчиларнинг сони билан натижасига таъсир қилдими?

Протоколларнинг учдан бири қайта тузилган

Протокол — овоз бериш натижасини тасдиқлаган асосий ҳужжат. Одатда, овозлар қўл билан саналгандан кейин протоколга ҳеч қандай ўзгартириш киритмаслиги керак. Бироқ протокол тўлдираётганда комиссия аъзолари кўп ҳолларда хато қилишади. Сабаби қонунда аниқланган процедурани бузиш билан тўлдиришади: ҳар сафар тўғирлаш бўлганда алоҳида акт тўлдирилиши керак, бироқ комиссия аъзолари бу талабга эътибор бермайди. Кузатувчиларга қайта ёзилган протоколни кўрсатишмайди.

Қуйида бир мисол келтирамиз:

№1020 участкасида бизнинг версиядаги протокол бўйича бекор қилинган бюллетеннинг сони — 11 бўлса, МСКнинг версиясида — 1372. Бекор қилинган — бу фойдаланилмаган бюллетенлар. Овоз бериш тугаганда бошқалар фойдаланмаслиги учун бюллетенларнинг учи кесилиб, «йўқ қилинади».

№2026 участкасида бизнинг версиядаги протокол бўйича сайловчиларнинг умумий сони — 1489, МСК протоколида — 2489. 1000 сайловчига фарқ қилади.

«Клооп»нинг юристлари тегишли процедураларга амал қилмай протоколларни тўғирлаган участкаларнинг устидан арзланишган. Бироқ МСК ҳеч кимни жазоламади: кўп ҳолларда комиссия аъзоларига оғзаки турда огоҳлантириш берилди.

Протоколларни тўғирлаб, қайта тузиш нима сабабдан хавфли? Қўшниларнинг мисолида айтамиз

Протоколларни қайта ёзиш жуда хавфли. Россия билан Беларусда бу тажрибани сайловнинг натижасини ўзгартириш учун қўлланишади.

2019-йили Татаристонда ўтган сайловда протоколларга ҳукуматнинг «Единая Россия» партиясининг фойдасига овозлар қўшилган — унда бошқа номзодлар билан яроқсиз бюллетенларнинг ҳисобидан ҳукуматнинг партиясининг овози кўпайтирилган.

Беларусдаги президентлий сайловида 2020-йили МСКнинг расмий маълумотига қараганда, аввалги президент Александр Лукашенко ғолиб бўлган — унга сайловчиларнинг 80% овоз берган. Рақиби Светлана Тихановская 10% овоз олгани айтилган — бу 600 минг овоз. «Голос» ҳаракатининг маълумотига кўра, мустақил кузатувчилар қатнашган участкаларда Тихановскаяни қўллаганлар ўрта ҳисоб билан 113 мартага кўп бўлган. кузатувчилар бўлган 5767 участканинг ичидан 1310тасида Тихановскага 471 709 одам овоз берган.

Бироқ Беларус ҳукумати фальсификацияни тан олмайди, Россияда эса бундай инцидентларни текшириш кам бўлади: «Новая газета» охирги ўн йилда ўлканинг судларида фақат олти шу тарздаги иш қаралганини аниқлаган.

Қирғизистондачи?

Тўғирланган протоколга қайси сонлар, нима сабабда ёзилганини билиш мумкин эмас: қонунда мустақил кузатувчиларни протоколни қайта тузишга, процессни фото ва видеога олишга албатта қатнашиш зарурлиги ёзилмаган. Комиссия аъзоларидан биргина нарса талаб қилинади — махсус акт тузиш керак.

Биз аниқлаган ҳолатлар бўйича актлар тузилмаган, бироқ МСК протоколларни тўғирлашни қонуний деб ҳисоблайди ва мустақил кузатувчиларнинг аризасини инкор қилиб келади.

МСК протоколлар техник хатолар сабаб қайта ёзилганини айтмоқда. Улар участкалар ёпилиб, кузатувчилар уйларига тарқагандан кейин қайта ёзилган.

Процедура бузилгани учун ҳеч ким жазоланган эмас: қонунда сайлов комиссияларининг аъзоларига ҳеч қандай жазо берилмаган.

Референдумга қатнашган сайловчиларнинг сони етарли бўлганми?

Қирғизистон Конституциясини ўзгартириш бўйича референдумнинг натижаси ёзилган протоколларни таҳлил қилишда МСК эълон қилган овоз беришга келганларнинг расмий сони ҳақиқатга яқинлигини кўрсатиб турибди.

Референдумга қатнашганларнинг сони Бишкек шаҳрида жуда пастлиги кўрсатилган, бироқ пойтахтда ҳам тегишли 30%лик бўсағадан ўтган.

Натижа нима бўлди?

Биз «маъқул» ва «қарши» овозларнинг сони ўзгартирилган 19 протоколни аниқладик. Бу ажрим умумий овознинг 0,25%дан ошмайди, шу сабаб сайлов натижасига жиддий таъсир қилмайди.

Бироқ бу фактнинг ўзи хавотирли: Қирғизистонда сайлов натижасини қайта ўзгартирса бўлади — ва бу ҳозирча қонуний кўриниш.