Бекешев: Президентнинг ўғлини сайлов олдида депутатлар билан учрашгани тўғри эмас

342

Депутат Дастан Бекешев телеграм-каналида парламент депутатлигига номзодлар Жогорку Кенешга бўладиган сайлов олдидан бирлашиш ҳақида сўзлашиш учун учрашаётганини билдирди.

Унинг а йтишича, шундай учрашувларни номзодлардан ташқари президент Садир Жапаровнинг ўғли Рустам ҳам ўтказмоқда.

«Яхши, зўр бола. Бироқ отасига салбий таъсир қилиши мумкин. Бу ачинарли бўлади. Сабаби бизда аввалги президентлар шундай ишлар билан шуғуллангани ҳақида мисоллар бор. Президент ўзи ҳисобга олади деб ишонаман. Бу ўлкага ҳам, унинг оиласига ҳам обрў олиб келмайди», — деган Бекешев.

Парламентарий бу масала жамоатчиликда «барибир» кўтарилишини қўшимча қилди.

«Оилавий кенгашда улар тўғри қарор қабул қилиб, боласига сиёсий платформа тузишни тақиқлайди деган фикрдаман. Уни рўйхатга кириши гумон, бироқ уюштиришга ҳаракат қилмоқда, бу ҳақда кўп номзодлар айтишмоқда», — деди депутат.

Парламент сайлови — 2021

Президент Садир Жапаров 29 августда фармонни имзолаб, Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш кунини 2021-йилнинг 28-ноябрига белгилаган.

Янги Конституцияга мувофиқ, Жогорку Кенеш 90 депутатдан иборат бўлиб, улар 5 йиллик муддатга сайланади. Унинг орасидан ҳар бир тўртинчи мандат аёлларга берилади.

Парламент сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтади.

Унда 54 депутат партия рўйхати бўйича, қолган 36си бир мандатли округ бўйича сайланади.