Адвокат: Молдокматовга яна тўрт жиноят иши қўзғалди

339

«Туран» партиясининг лидери Жениш Молдокматовнинг адвокати сиёсатчига яна тўрт жиноий иш қўзғалганини «Азаттык»қа билдирди.

Кантемир Турдалиевнинг айтишича, ҳозирда Молдокматов 6 модда бўйича жиноий ишда гумонланмоқда.

Бунгача Жозони ижро этиш давлат хизмати Молдокматовнинг юрагига операция қилинганини ва «Бикард» хусусий клиникасида қўриқчилар назоратида эканини билдирган. Кантемир Турдалиев сиёсатчининг юраги очлик эълон қилгандан кейин оғриб қолганини билдирган.

Молдокматовнинг қўлга олиниши

Ички ишлар вазирлигининг тергов хизмати Жениш Молдокматовни 6-майда қўлга олган. У «Жойни, бинони ёки қурилмани ўзбилармонлик билан эгаллаб олиш ёки босиб олишда» гумон қилинмоқда.

Тергов версияси бўйича, Молдокматов 5-6-октябрь кунлари миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг биносини босиб олиб, собиқ президент Алмазбек Атамбаевни озод қилишга мажбурлаган. Кейинчалик сиёсатчининг адвокати Турдалиев унинг моддаси «Оммавий тартибсизликлар уюштиришга» алмашганини билдирган.

Биринчи май туман суди 8-майда Молдокматовни икки ойга қамоққа олган. «Туран» партиясининг лидери қамоқда ёзган хатида давлатда «адолат ва ҳақиқатга бўлган умид ўчди» деб билдирган.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди Жениш Молдокматовни 6-сентябргача №1 тергов изоляторида қолдирган.

Сиёсатчи Жениш Молдокматов бу вақтгача президент Садир Жапаров бош бўлган ҳукуматни танқид қилиб келган. Молдокматов Жапаров таклиф қилган Бош қонунга қарши эканини билдириб, «Ханституцияга қарши» марказни бошқарган. У янги бош қонун қабул қилинса, ҳукумат узурпацияланиши мумкинлигини айтган.

Шунингдек сиёсатчи «Кемпир-Абад» сув омбори четидан Ўзбекистонга ер беришга қарши чиқиб, МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиевнинг ҳаракатларини танқид қилган.

Бундан ташқари, Молдокматов Ташиев қирғиз-тожик чегарасида отишувларни олдини олишга ҳаракат қилмади деб, унинг истеъфосини талаб қилган.