3-сентябрда «Северэлектро» компаниясининг матбуот хизмати 6-сентябрдан бошлаб Бишкекда 7,2 мингдан ортиқ абонент ўчирилишини билдирди.
Автоматлаштирилган бошқарув тизими дебитор қарзи 6,4 миллион сомдан ошган абонентларнинг электр энергиясини ўчириш айтилди.
Компания ноқулайликларни олдини олиш учун шаҳарликларни қарзларини тўлашга чақирди.
26 -августда «Северэлектро» қарзи 6 миллион сомдан ошган 3,5 мингдан ортиқ аҳоли абонентларини электр энергияси ўчирилганини билдирган.
2021-йилнинг июнь ойида қирғизистонликларга «Северэлектро» ва «Востокэлектро» ишхоналаридан электр энергиясини иситиш учун фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш ҳақида ёзма билдирувлар кела бошлаган.
«Северэлектро» бу иложсиз чора куз-қиш мавсумида қўлланилишини билдирган.
Компания Тоқтоғул сув омборида сувнинг озлиги ва сувнинг миқдори паст бўлгани сабаб электр энергиясининг танқислигига тайёрланмоқда.