Паралимпиада: Қирғиз спортчилари Токиодаги ўйинини якунлади

320
Қирғизистоннинг жамоаси Паралимпиада ўйинларининг очилишида. Сурат: «Кабар» МА

Қирғиз спортчилари Арстанбек Базаркулов ва Хайитхон Хусан қизи Токиода ўтган Паралимпиада ўйинларини якунлашди. Бироқ спортчилар медалга эга бўлишолмади.

Паралимпиадада дзюдочи Хайитхон Хусан қизи 57 килограммгача оғирликда куч синашди. У биринчи беллашувда қозоқ спортчига енгилди.

Арстанбек Базаркулов паралимпиада ўйинларида ядро туртиш бўйича қатнашиб, 10-ўринни эгаллади. Базаркулов ядрони 7,92 метрга улоқтирган.

Паралимпиада ўйинларигача Базаркулов Туркиянинг Болу шаҳрида ўтган енгил атлетика бўйича халқаро турнирда олтин ва бронза медалига эга бўлган.

У паралимпиада ўйинларига лицензия олган биринчи қирғиз спортчиси. 2016-йили Бразилияда ўтган Паралимпиада ўйинларига қатнашиб, ядро отиш бўйича 9-ўринни эгаллаган.

Паралимпиада ўйинлари — ногиронлар учун ўтказилган халқаро спорт мусобақаси. Ўйинлар одатдагидек Олимпиада ўйинларидан кейин ўша жойда ўтказилади.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов