Баткен: Енгил машина сойга қулаб уч киши вафот этди, бири жароҳатланди

305
Сурат: ФҲВ

5-сентябрда Баткен вилоятининг Қадамжой туманидаги Ўш-Баткен-Исфана йўлида Daewoo Tico русумидаги машина сойга қулаб, уч киши ҳалок бўлди. Яна бир одам жароҳатланиб касалхонага тушди.

ФҲВдан билдиришича, машинани сойга қулашига уни йўлдан чиқиб кетгани сабаб бўлган. қутқарувчилар ҳалок бўлган уч эркак кишини машинадан чиқариб, ИИВ ходимларига ўтказиб беришди.

Ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда.

Юзлаган одамнинг ҳаётига зомин бўлган йўл ҳалокатлари

ИИВнинг маълумотига кўра, 2-сентябрга кўра йил бошидан бери 497 одам йўл ҳалокатида қурбон бўлган. умумий 4 минг 637 автоҳалокат содир бўлиб, 6900 одам жароҳатланган.

Йшл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг бошчиси Азамат Исраиловнинг айтишича, йил бошидан бери 524 минг йўл қоидасини бузиш факти қайд этилиб, бу ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 77%га кўп.

Исраилов ҳодисаларнинг 95% одам факторидан бўлишини таъкидлаган — унинг айтишича, ҳайдовчилар йўл қоидаларини билмайди ёки бузишади. Уларнинг кўпи йўлда ўзини тутиш маданиятини «сақламайди».

Бунгача ЙҲХТББдан Қирғизистондаги йўл ҳалокатларининг биринчи ва асосий сабаби маст ҳолда машина бошқариш эканини айтишган. Иккинчиси — машинани катта тезликда ҳайдаш бўлса, учинчиси — ҳайдовчиларнинг тегишли квалификацияси ва тажрибасининг йўқлиги.

Шу сабаб президент Садир Жапаров 14-июнда ИИВнинг бошчиси Уланбек Ниязбековга йўл-транспорт ҳалокатларини олдини олиш бўйича ишлар комплексини кучайтиришни топширган.

Кейин Ниязбеков йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг ишини танқид қилган. У ходимларга уч сменда ишлашни топшириб, агар қисқа муддатда натижа кўрсатмаса, етакчилик «ишдан кетиши кераклигини» айтган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов