Қирғизистон ҳарбийлари 3-сентябрда Россияда ўтган «Танк биатлону-2021» мусобақасининг финалида биринчи ўринни эгаллади. Мусобақа Москва туманидаги Алабино полигонида бўлди.
«Звезда Плюс» телеканалининг маълумотига кўра, мусобақага Африка, Осиё ва Европадан 19 жамоа қатнашиб, икки дивизионга бўлинган. Қирғизистон иккинчи дивизиондаги жамоаларнинг орасида бўлган.
Мусобақа қоидасига мувофиқ, эстафетанинг финалига ярим финал эстафетада энг яхши кўрсаткичга эга бўлган тўрт жамоа қатнашади. Иккинчи дивизияда Қирғизистон, Мьянма, Тожикистон ва Жанубий Осетиянинг ҳарбийлари финалга чиқишган.
Биатлоннинг бу босқичида ҳар бир танк экипажи 50 километр йўлдаги тўсиқларни енгиб ўтиш билан бирга 24 бутани йўқ қилиши керак эди. Қирғизистоннинг терма жамоаси топшириқни энг яхши кўрсаткичда бажарган — танкистлар белгиланган масофани 2 соат 16 дақиқада 51 сонияда босиб ўтишган.
Тожикистоннинг жамоаси эса топшириқни уч дақиқа кеч бажариб, иккинчи ўринни олди. Учинчи ўринга эга Мьянма жамоаси чиқди.
Ғолибларни тақдирлаш маросими шу куни бўлди. Кубокни Россиянинг қуруқликдаги аскарларининг бош қўмондони, армиянинг генерали Олег Салюков топширди.
«Танк биатлони» халқаро мусобақаси 2013-йилдан бери ҳар йили ўтказилади. Бу мусобақада ғолиб бўлиш билан бирга қирғиз жамоаси биринчи дивизионга йўлланма олди. Келаси йили Қирғизистон Россия, Қозоғистон ва Хитой жамоалари билан беллашади.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов