COVID-19: Тўрт киши вафот этиб, 109 янги ҳолат қайд этилди

378

Республика тезкор штабининг 6-сентябрдаги маълумотига кўра, охирги суткада коронавируснинг 109 янги ҳолати аниқланди. Тўрт киши вафот этди.

Касаллик юқтирганлар ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри – 36;
  • Чуй вилояти – 31;
  • Иссиқкўл вилояти  – 29;
  • Жалолобод вилояти – 5;
  • Норин вилояти – 4;
  • Талас вилояти – 2;
  • Баткен вилояти – 1;
  • Ўш шаҳри – 1;

Охирги суткада 101 бемор коронавирусдан соғайди. Бу билан ўлка бўйича 170 624 киши касалликни енгди. Хозирда шифохоналарда 845 бемор даволанмоқда. 1109 одам эса уй шароитида.

Бундан ташқари, охирги суткада коронавирус юқтирган тўрт бемор вафот этди. Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери касалликдан умумий 2554 киши вафот этди.

Республика штабининг маълумоти бўйича, 6-сентябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 10 91 одам, иккинчи дозасини эса 19 08 одам олди.