Чуй вилоятида 60 ёшдаги аёлни ўз уйида пичоқлаб ўлдирганлар қидирилмоқда

367

Чуй вилоятининг Жайил туманига қарашли Степное қишлоғидаги уйларнинг биридан 60 ёшдаги аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Клооп»га 6-сентябрда Чуй ВИИББнинг матбуот котиби Назира Имангазиева билдирди.

Имангазиеванинг айтишича, Жайил ТИИБнинг навбатчилик бўлимига Степное қишлоғида аёл кишининг жасади топилгани ҳақида маълумот тушгандан кейин манзилга борган тезкор тергов гуруҳи уйнинг ортидан пичоқлаб ўлдирилган аёлнинг жасадини топишган.

«Воқеа бўйича қўшнилари сўроқ қилинган. Улар вафот этган аёлнинг уйидан тутун чиқаётганини кўриб кириб боришган. Уйдаги ухлаш хонасида матрас тутай бошлаган. Қўшнилари матрасни ташқарига олиб чиқиб, зудлик билан аёлнинг қариндошига хабар қилишган. Кўп ўтмай уйнинг эгасини жасадини топиб, милиция чақиришган», — деди Имангазиева.

Шунингдек, у тергов давомида аёлнинг танасида пичоқнинг изи борлигини, марҳумнинг уйи ёқилган деган маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини қўшимча қилди.

Мазкур факт ЖУРга «Одам ўлдириш» моддаси билан рўйхатга олинди. Ҳозирда судгача текширув ишлари бошланиб, тегишли экспертизалар тайинланди.

Бунгача шу йилнинг 3-сентябрида Бишкек шаҳринин 35 ёшдаги турғуни аёлини ўлдириб, кенг далада жасадни яшираётганда қўлга олинган.

Муаллиф: Дилде Шатанова