Қирғизистонда коронавируснинг 154 янги ҳолати қайд этилди, беш киши вафот этди

383

Охирги суткада Қирғизистонда коронавирусга чалинган беш бемор вафот этди.

Ўлка бўйича касаллик юқтирган 154 янги ҳолат аниқланди. Уларнинг кўпи Бишкек шаҳрида — 63. Юқтиришнинг янги ҳолатлари Иссиқкўл вилоятида ҳам кўпроқ — 42.

Чуй вилоятида 22 одам касалликка чалинса, Талас, Жалолобод ва Баткен вилоятларида етти ҳолат аниқланди. Норин вилоятида беш одам коронавирус юқтирган.

Ўш шаҳрида касаллик бир кишида аниқланди, Ўш вилояти ҳудудида COVID-19 юқтирганлар бўлмади.

Бундан ташқари, сутка давомида 135 одам касалликдан соғайиб, яна 918 одам касалхоналарда даволанмоқда.

Пандемия бошлангандан бери касалликка чалинганларнинг сони 176 347га етди, уларнинг орасидан 170 396 нафари соғайиб, 2 546 одам вафот этган.

Қирғизистон ҳукумати аҳолини эмлашга ундамоқда. Сутка давомида 15 062 одам вакцина олди, ундан 5 572 киши биринчи дозани олса, 9 490 киши иккинчи дозасини олди.