Жапаров Қирғизистонга сармоя киргизишни истаган БААнинг тадбиркорларини қабул қилди

Президент Садир Жапаров Қирғизистонга инвестиция киритишдан манфаатдор Бирлашган Араб Амирлигининг делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмуриятининг матбуот хизмати билдирди.

Ундаги маълумотга таянсак, делегациянинг таркибида энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм, логистика тармоғидаги йирик компанияларнинг етакчилари, вазирликларнинг вакиллари бор.

БАА делегацияси Жапаровнинг қабулида. Сурат: Президент маъмуриятининг матбуот хизмати.

Миссияни БААнинг энергетика ва инфраструктура вазири Сухейл Мохаммед Аль Мазури бошлаб келган. Амирлик томоннинг Марказий Осиё давлатларига БАА товарларини етказишни йўлга қўйиш учун савдо-логистик марказларни қуриш режалари борлигини билдирди.

Президент ўз навбатида муваффақиятли бизнес қилиш учун қулай шароитлар тузилишини таъкидлади.

«Ўлка ҳудудларида иш ўринларини ташкил қилган ишлаб чиқариш компанияларини узлуксиз ишлашига ва уларнинг ривожланишига барча шароитлар тузиб берилади. Инвесторларни қўллаш ва ҳимоя қилиш масаласи менинг шахсан назоратимда бўлади», — деди Жапаров.

Шунингдек, Turmush нашрининг мухбирларига амирликдан келган тадбиркорларга келажакдаги «Асман» шаҳрининг қурилиш майдони кўрсатилганини маълум қилишган.

Сурат: Turmush.

20 млрд долларга қурилувчи шаҳар

«“Асман” — келажакдаги экологик тоза шаҳар» деб аталган синов лойиҳаси президентнинг маслаҳатчиси Равшанбек Сабировнинг раҳбарлиги остида 5-июлда таништирилган.

Муаллифларнинг фикрича, шаҳар 500 минг доимий яшовчига мослаштирилади, бутун эко-шаҳарнинг ўзи 7-10-йиллик муддатда қурилади. Лойиҳанинг муаллифлари айтишича, лойиҳани амалга оширишга иқтисод катта инвестиция киритиши, янги иш ўринларини тузишга, маҳаллий қурилиш материалларига, озиқ-овқат, хизмат кўрсатишларга талабни оширишга имкон беради.

Уларнинг ғоясига кўра, шаҳарнинг ишлаб чиқариш инфраструктураси «ақлли шаҳар» классида юқори технологияли ишлаб чиқаришларга асосланиб, муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш, ресурсларни ва транспортнинг экологик тоза турларидан оптимал фойдаланиш, шунингдек иқтисодий принципларни сақлаш билан амалга оширилади.