Охирги суткада Қирғизистонда коронавирусга чалинган беш бемор вафот этди.
Ўлка бўйича касаллик юқтирган 154 янги ҳолат аниқланди. Уларнинг кўпи Бишкек шаҳрида — 63. Юқтиришнинг янги ҳолатлари Иссиқкўл вилоятида ҳам кўпроқ — 42.
Чуй вилоятида 22 одам касалликка чалинса, Талас, Жалолобод ва Баткен вилоятларида етти ҳолат аниқланди. Норин вилоятида беш одам коронавирус юқтирган.
Ўш шаҳрида касаллик бир кишида аниқланди, Ўш вилояти ҳудудида COVID-19 юқтирганлар бўлмади.
Бундан ташқари, сутка давомида 135 одам касалликдан соғайиб, яна 918 одам касалхоналарда даволанмоқда.
Пандемия бошлангандан бери касалликка чалинганларнинг сони 176 347га етди, уларнинг орасидан 170 396 нафари соғайиб, 2 546 одам вафот этган.
Қирғизистон ҳукумати аҳолини эмлашга ундамоқда. Сутка давомида 15 062 одам вакцина олди, ундан 5 572 киши биринчи дозани олса, 9 490 киши иккинчи дозасини олди.