Хаккер ҳужуми. Булорусдаги Бакиевниинг ер участкаси ҳақида млумот эълон қилинди

383

IT-мутахассисларидан иборат «Кибер-Партизанлар» аноним гуруҳи 2-сентябрда Беларуснинг кўчмас мулк давлат реестрининг базасини бузиб кирганини маълум қилди. Агар бу ҳақиқат бўлса, демак хакерлар Беларуснинг ҳар бир фуқаросининг кўчмас мулки ҳақидаги маълумотга эга бўлди.

Хакерлар ўзларининг Telegram-каналида бир қанча белоруслик амалдорларнинг ва давлат раҳбари Александр Лукашенконинг яқин одамларини мулки ҳақидаги маълумотни эълон қилишган. Уларнинг орасида Қирғизистоннинг иккинчи қочқин президенти Курманбек Бакиевнинг ер участкалари ҳам бор.

Курманбек Бакиевнинг ер участкалари ҳақидаги маълумотлар. Сурат: «Кибер-Партизанлар» telegram-канали.

Эълон қилинган маълумотларга таянсак, Бакиев «хизматдан фойдаланиш учун» 2020-йилнинг мартида 45 сотих ер олган.

Ер участкаси Минск туманидаги махсус назоратдаги «Минское море» дам олиш ҳудудида жойлашган. Беларус президентининг резиденциясидан узоқ эмас.

Бунгача «Кибер-Партизанлар»нинг гуруҳи ўлканинг паспорт тизимини бузиб кирган. Шунда бир неча амалдорнинг ва Курманбек Бакиевнинг паспорт маълумотларини эълон қилган.

Курманбек Бакиевнинг ер участкалари ҳақидаги маълумотлар. Сурат: «Кибер-Партизанлар» telegram-канали.

Беларусдаги норозиликлар ва «Кибер-Партизанлар»

Белоруслик «Киберпартизанлар» — 2020-йилнинг сентябрь ойида пайдо бўлган. ўша вақтда ўлкада президентлик сайлови тугаб, овоз бериш натижасидан норози бўлганлар бутун Беларус ҳудудида намойишга чиқишган. Маҳаллий МСКнинг маълумотига қараганда, Лукашенко сайловда овозларнинг 80%дан ортиғига эга бўлиб, ғолиб бўлган. бироқ мухолифат сиёсатчилари билан фаоллар бунга маъқул бўлмаган — улар сайловда фальсификация бўлганини айтиб, Лукашенкони «легитимсиз» деб топишган.

Улар мухолифатдан номзод бўлган Светлана Тихановскаяни сайловда ғолиб бўлди деб ҳисоблашади — Тихановская ўлкадан чиқиб кетишга мажбур бўлган, бироқ доим дунё лидерлари билан учрашиб туради.

Беларусдаги сайлов натижасидан норозиликлар 2020-йилнинг августидан қишгача давом этган. Намойишга чиққанлар ОМОН ходимлари томонидан қувилган. Протест вақтида умумий мингга яқин одам қўлга олинган. Улар куч органлари томонидан қийноққа солинганини айтишган. БМТ Беларусдаги намойишнинг дастлабки уч ҳафтасида қўлга олинганларга нисбатан қўпол муносабат ва қийноқларнинг 450 ҳолати ҳужжатлаштирилганини билдирган.

Шунингдек, протестнинг бир қанча иштирокчиси тинчлик акциясига қатнашгани учун реал жазо олишган. «Жаз» ҳуқунқи ҳимоя қилиш ташкилотининг маълумотига кўра, 2021-йилнинг 9-августида Беларусда 610 одам сиёсий тутқун деб топилган.

Бундай вақтда «Киберпартизанлар» Беларуснинг давлат каналлари сайтини бузиб кириб, интернетдаги-эфирда намойишчилар қўлга олинганини ва калтакланганини эълон қилишган. Бундан ташқари, хакерлар бир неча марта давлат муассасаларининг сайтини бузиб кириб, бир қанча рамзий акцияларни ўтказишган — масалан, Лукашенкони Беларус ИИВнинг сайтидаги қидирувга берилганларнинг рўйхатига қўшган. Кибер гуруҳ куч тизимларининг базасига кириб, намойишчиларни қийноққа олишда алоқадор деб ҳисобланган куч органи ходимларининг номини эълон қилишган. Шу йилнинг 18-августида «Кибер-Партизанлар» ва «Кибер-Сливы» telegram-каналларини Минск суди экстремистик деб топган.

Бакиев Беларусда

Курманбек Бакиев 11 йилдан бери Беларусда яшайди — у 2010-йили Қирғизистондаги ҳукуматни қўлдан чиқаргандан кейин оиласи билан Минск шаҳрига қочган. 2010-йилнинг 7-апрелида норозиликка чиққанларга нисбатан қурол қўлланилиб, натижада Оқ уй олдидаги майдонда 80дан ортиқ одам қурбон бўлган.

Беларусга унинг бошқа қариндошлари ҳам кўчиб кетишган — қочқин президентнинг жияни Асилбек Салиев ва набираси — Марат Бакиевнинг ўғли — Руслан Бакиев.

Курманбек Бакиев Қирғизистондан қочиб кетгандан сўнг олдин «Плавно» президент резиденциясида яшаган, кейин у Минскдаги «Дрозды» элита туманига кўчиб, 2017-йили эса қочқин президентнинг Минскдаги «Лебяжий» элита туманига уй қургани маълум бўлган.

2020-йилнинг июнь ойида Лукашенко Курманбек Бакиевга умумий майдони 70 сотих ерни «умрбод ва меросга ўтказиш» имконияти билан берган — 45 сотих участкаси президентнинг «Заславль-2» резиденциясига яқин жойда ва иккинчи 25 сотих ер ёнма-ён участкада.

Суд 2013-йили Курманбек Бакиевни сиртдан 24 йилга озодликдан маҳрум қилган, укаси Жаниш Бакиев умрбодга кесилган.

Қочқин президентнинг катта ўғли Марат Бакиев ўша вақтда Давлат миллий хавфсизлик хизматининг раҳбар ўринбосари бўлган. У ҳам сиртдан 27 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Олий суд ҳукмларни ўз кучида қолдирган.

Қочқин президентнинг яна бир ўғли Максим Бакиев Қирғизистонда ҳукумат алмашгандан кейин моддий кўзбўямачиликда айбланган. Биринчи май туман суди унга нисбатан мулкини мусодара қилиш билан 25 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.

Бундан ташқари, Бакиевлар президент аппаратининг собиқ етакчиси Медет Садиркуловнинг ўлимига алоқаси бор деб айбланишган. Суд Жаниш Бакиевни одам ўлдириш, қийнаш, одам ўғирлаш, УЖГ тузиш ва ўлган одамнинг жасадини ҳақорат қилиш бўйича айбдор деб топган.

Бакиевлар кланининг аъзоларига нисбатан Қирғизистонда жиноий иў қўзғалишига қарамай Александр Лукашенко уни Қирғизистонга ўтказиб беришдан бош тортиб келади.