Ала-Тоо майдонида 31-августда Қирғизистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бўлди. Шу куни меҳнаткашларнинг паради, президент Садир Жапаровнинг табрик сўзи ва тадбирнинг байрам қисми режалаштирилган эди.
Бунгача Бишкек мэриясининг матбуот хизмати 31-август куни Эски майдон ва Ала-Тоо майдони ёпиқ бўлишини маълум қилган.
Шунингдек, ҳарбий парад вақтида Чокон Валиханов, Чуй, Тинистанов, Гоголь, Чуй билан Фучик кўчасининг кесилиши, шунингдек Профсоюз кўчаси ёпиқ бўлади. кечда концерт ташкил қилиниб, кейин байрам мушаклари отилади.
Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Кайрат Иманалиев бунгача Мустақиллик куни ўлка бўйича 40дан ортиқ турли байрам тадбирлари режалаштирилганини билдирган.
Ҳукумат Мустақиллик байрамини 2021-йилнинг июнь ойининг ярмида эълон қилинган коронавируснинг учинчи тўлқинига қарамай нишонлашга қарор қилган. Ўтган йили коронавирус сабаб мустақилликнинг 29 йиллигига бағишланган барча оммавий тадбирлар тақиқланган. Биргина Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида тадбир нишонланиб, ўша вақтдаги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков қирғизистонликларга мурожаат қилган. Тадбир онлайн форматда ўтиб, барча республика телеканаллари орқали ўлканинг турли ҳудудида намойиш қилинган.