Коронавирусдан тўрт киши вафот этиб, 145 янги ҳолат қайд этилди

31-августга кўра Республика штабнинг маълумоти бўйича, охирги суткада коронавируснинг 145 янги ҳолати аниқланиб, тўрт киши вафот этди.

Касаллик юқтирганлар ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри — 47;
  • Иссиқкўл вилояти — 40;
  • Чуй вилояти — 31;
  • Баткен вилояти —10;
  • Талас вилояти — 7;
  • Жалолобод вилояти — 5;
  • Норин вилояти —3;
  • Ўш шаҳри — 2;

Охирги суткада 360 бемор коронавирусдан соғайди. Бу билан ўлка бўйича 169 777 киши касалликдан соғайди. Ҳозирда шифохоналарда 1071 бемор даволанмоқда. 914 одам уй шароитида даволанмоқда.

Бундан ташқари, охирги суткада коронавирус юқтирган тўрт бемор вафот этди. Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери касалликдан умумий 2528 киши вафот этган.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, 31-августга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 4 071 одам, иккинчисини эса 8 829 одам олди.