Сурат баён: Ўш шаҳрида мустақилликнинг 30 йиллиги нишонланди

338
Сурат: Министрлар кабинетининг матбуот хизмати

Бугун 31-августда Қирғизистонда мустақилликнинг 30 йиллиги нишонланмоқда. Ўш шаҳрининг марказий майдонида ҳам тантанали тадбир ўтиб, шаҳар турғунларига ва меҳмонларга байрам концерти намойиш қилинди.

Тадбирга Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов, шаҳар мэри Алмаз Мамбетов, президентнинг Ўшдаги мухтор вакили Зиядин Жамалдинов, шаҳар кенгашининг раиси Салман Назылбеков, Жогорку Кенеш депутати Айнуру Алтибаева, жамоат арбоблари, чет ўлкадан келган делегатлар, уруш фахрийлари ва шаҳар турғунлари қатнашишди.

Сурат: Министрлар кабинетининг матбуот хизмати

Марипов қирғизистонликларни мустақиллик куни билан қутлаб, ота-боболардан мерос қолган мустақил давлатни авлодларга ўтказиб бериш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, давлатни қўлга киритган муваффақиятлари ҳақида тўхталиб, «уларнинг бири сўз эркинлиги ва демократия» деди.

Байрам концертида қирғиз халқ артистлари Саламат Садикова, Керим Турапов, Гулнур Сатилганова, эстрада юлдузлари Арсен, Венера Назаралиева, Айпери Кулбаева ва Темир Назаров куйлади.

Сурат: Министрлар кабинетининг матбуот хизмати
Сурат: Министрлар кабинетининг матбуот хизмати
Сурат: Ўш мэриясининг матбуот хизмати
Сурат: Министрлар кабинетининг матбуот хизмати

Султан Ибраимов номидаги қирғиз миллий драма театрининг артистлари бир неча тарихий воқеаларни саҳналаштирди. Унинг орасида Қўқон хонлиги давридаги таниқли қирғиз сиёсатчиси Алимбек Датка билан Олай маликаси Қурманжан Датканинг ўғли Камчибекни дорга осилиши олдидан онаси билан бўлган диалоги ҳам бор.

Бундан ташқари, Жусуп Абдрахмановнинг 120 йиллигига бағишланган кўринишни, Касим Тинистанов ва Исках Раззаковнинг ҳаёти бўйича ва бошқа тарихий-маданий театр кўринишлари намойиш қилинди.

Сурат: Министрлар кабинетининг матбуот хизмати
Сурат: Ўш мэриясининг матбуот хизмати

Шунингдек майдонда «Достук» фестивали ўтиб, Қирғизистонда яшаган турли миллатларнинг урф-одатлари, маданиятини ёритган ярмарка бўлди. Кечки соат 19:00да гала концерт бошланиб, байрам тадбири фейерверк билан тугатилади.

Сурат: Ўш мэриясининг матбуот хизмати
Сурат: Министрлар кабинетининг матбуот хизмати
Сурат: Министрлар кабинетининг матбуот хизмати

Шаҳар ҳукумати бу йил байрам тадбирини ўтказиш учун деярлик 2 млн сом сарфлади. Бу маблағга марказий майдонга баннер илиниб, саҳна безатилган.