Майдонда президентнинг табрик нутқи вақтида фахрий ҳушини йўқотди

365

31-августда Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида Қирғизистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган парад бўлди. Парадда президент Садир Жапаров сўзлади. Давлат раҳбарининг ортидаги қатордан собиқ президентлар Роза Отунбаева билан Сооронбай Жээнбеков ўрин олишди.

Улардан ташқари, саҳнада фахрийлар ҳам ўтиришди. Президент Жапаров табрик сўзини тугатиб қолганда фахрийларнинг бирини аҳволи ёмонлашиб, ҳушини йўқотиб йиқилди.

Бишкекдаги тез ёрдам маркази директорининг ўринбосари Егор Борисов «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида фахрий воқеа жойида текширилиб, касалхонага ётқизилганини билдирди.

«У кун иссиқ бўлгани сабаб ўзини ёмон ҳис қилган, текширилгандан сўнг фахрийнинг аҳволи қониқарли», — деди Борисов.