Улукбек Марипов: Биз демократик, ҳуқуқий, мустақил давлатмиз

404
Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов қирғизистонликларни табриклаётган вақт. Сурат: Ўш мэрияси

Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов Мустақиллик байрамини Ўш шаҳрининг турғунлари билан нишонлади. Марказий майдонда ташкил қилинган байрам тадбирида Марипов қирғизистонликларни қутлаб, шу куни дунё харитасига Қирғизистон номли бир давлат қўшилганини таъкидлади.

«Дунёдаги қанчадан-қанча державалар тарих саҳифаларида қолди, бироқ улар ҳозир йўқ. Европани титратиб, Осиёни қўлга киритган буюк давлатлар парчаланиб кетган. Бироқ Энасойдан Ола тоққача кенг майдонни эгаллаб, кўплаган қирғинларда сочилганни йиғиб, узилганни улаб, шу ҳудудни сақлаб қолган ота-боболаримиздан кейинги авлодлар, биз қарздормиз», — деди Марипов.

У табрик сўзида Қирғизистоннинг аҳолиси ортаётганини таъкидлаб, «демак биз тараққиёт йўлидамиз» деди. Бундан ташқари, у «Манас» эпоси ва манасчилик сақланиб қолганини айтиб, буни «катта ғалаба» деб атади.

Шунингдек, Мариповнинг айтишича, буюк ёзувчи Чингиз Айматовнинг замондоши, юртдоши бўлганимиз — «катта фахр».

Бундан ташқари, ҳукумат раҳбари миллатлар аро дўстлик, қўшни давлатлар билан муносабатлар ҳақида айтиб, «бу муқаддас одат умрбод давом этади» деди.

«Бизда сўз эркинлиги кучли, буни ҳақиқий демократия деб ҳисоблаймиз. Демак, биз демократик, ҳуқуқий, мустақил давлатмиз», — деб якунлади  Марипов табрик сўзини.

Қирғизистонликлар 31-августда мустақилликнинг 30 йиллигини нишоналашди. Ўлка бўйича байрам тадбирлари ўтказилди. Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида ҳарбий парад бўлди.