Бишкекда патрул милиционерининг ўқидан ҳайдовчи вафот этди

493

27 августда Бишкек шаҳрининг Жибек-Жолу — Гогол кўчаларининг кесилишида патруль милицияси ходими 32 ёшдаги ҳайдовчига ўқ отиб, у касалхонага етмай вафот этди. Бу ҳақда Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Милициянинг маълумотига кўра, дастлаб патруль милициясининг ходимлари қарама-қарши томонда келаётган Toyota RAV4 русумидаги машинани тўхтатишган. Йўл қоидасини бузиш ҳақида далолатнома тузилаётганда ҳайдовчи кетиб қолиб, кейин яна нозир билан келишолмай қолган.

“[Ҳайдовчи] патруль милициясининг кичик нозирига босим ўтказа бошлаган. Кейин у таҳдид қилиб, нозирни калтаклаш билан қўрқитган. Милиционернинг қонуний талабларини бажармай, можаро вақтида кутилмаганда ўқ отилиб, ҳайдовчига теккан. Натижада у вафот этди», — деб билдиришди пойтахт милициясидан.

Воқеа бўлган жойга Ички ишлар вазирлиги, Бишкек ШИИБ ва Свердлов туман прокуратурасининг бошчилиги келган. ИИВнинг ички текширув хизмати текширувни бошлаганини маълум қилди.

Ҳозирда мазкур факт бўйича «Куч ишлатиш» моддаси билан судгача текширув бошланиб, ўқ отган нозир вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Бу орада марҳумнинг дўстлари видео мурожаат билан чиқиб, ҳайдовчи «инспекторларга қаршилик кўрсатмаганини» ва «милиционернинг қуролини тортиб олишга ҳаракат қилмаганини» билдиришди. Шунингдек, улар марҳумнинг онаси ёлғиз боласидан айрилганини таъкидлашди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Эртай SFR (@ertaisfr)

«Патруль милициясининг тўрт ходими эди, улар ҳар бир [ҳайдовчини ушлаб кетишга кучи етади]. Бизнинг дўстимиз ҳам жуда катта эмас, агрессия кўрсатадиган даражада шуғулланган эмас. Агар бирор бир жиддий сабаб бўлганда улар тўрттаси уни ушлаб кетишса бўларди. Табель тўппончасини чиқариб, уни ўлдиришни нима кераги бор эди? Биз йўл қоидасини бузсак гўрда ётишимиз керакми? Биз бундан норозимиз», -- деб билдиришди йиғилганлар.