COVID-19: Олти киши вафот этди, 215 янги ҳолат қайд этилди

433

Республика штаби 28-августда ўлкада коронавируснинг 215 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 66;
  • Чуй вилоятида — 53;
  • Иссиқкўл вилоятида — 38;
  • Жалолобод вилоятида — 22;
  • Талас вилоятида — 14;
  • Баткен вилоятида — 13;
  • Норин вилоятида — 4;
  • Ўш вилоятида — 3;
  • Ўш шаҳрида — 2.

Бир суткада 371 бемор соғайиб, олти киши вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 175 224га етди. Касалликдан 168 769 бемор соғайиб, 2 513 киши вафот этган.

Бугунги кунда 1 169 бемор касалхоналарда, 1 333 киши уй шароитида даволанмоқда.