COVID-19га қарши йиғилган гуманитар ёрдам омборларда чанг босиб, касалхоналарга берилмай турибди

590

Коронавирусга қарши курашга деб Германия билан Туркиядан келган товарларнинг ярмидан кўпи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг омборида чанг босиб ётибди — бу ҳақда муассасанинг расмий сайтидаги маълумотлар айтиб турибди. Россиядан келган йигирма минг ПЧР-тест лабораторияларга тушмаган. Гуманитар ёрдамнинг қолгани нима бўлгани номаълум: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобот эълон қилмайди ёки саволга жавоб бермайди.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 билан курашиш учун чет эллик ҳомийлардан ва қирғиз тадбиркорларидан гуманитар ёрдамни узлуксиз олган.

Ёрдам келгани ҳақидаги маълумот вазирлик сайтига, гуманитар ёрдамни ҳисобга олишнинг маълумот тизимига, «Электрон соғлиқни сақлаш» сайтига ва help.covid.kg порталига жойлаштирилади. Бироқ ҳозирги учови узлуксиз ишлаяпти: материал эълон қилинувчи охирги ҳафтада уларга киришни имкони бўлмади.

Қирғизистон гуманитар ёрдам олган давлатлар

* БМТнинг ривожлантириш дастури

**БМТнинг болалар жамғармаси

***Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

****Евросиё иқтисодий комиссияси

***** БМТнинг аҳолини жойлаштириш тармоғидаги жамғармаси

Гуманитар ёрдамни бўлиштириш бўйича ягона ҳисобот формаси йўқ: ҳар бир манбадан олинган маълумотлар қисман берилган, унга қараб у ёки бу товар қайси тармоққа бўлинганини тушуниш мумкин эмас.

Товар туридаги ёрдамдан ташқари, Қирғизистон биринчи эҳтиёждаги товарларни, тиббий воситаларни сотиб олишга, касалхоналар қуришга ва жиҳозлашга грантлар билан насияларни олган. Бу пуллар қаерга сарфланганини билишни имкони бўлмаяпти: бу маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилмайди.

Гуманитар ёрдам ҳақида нималар маълум?

«Клооп»нинг дата-бўлими чет эллик ҳомийлар Қирғизистонга юборган гуманитар ёрдамлар ҳақида апрелдан бери маълумот йиғиб келади. Биз шифокорлар билан суҳбатлашиб, касалхоналарга қўнғироқ қилиб, бироқ ўлкага келган воситалар, дори-дармонлар ва ҳимоя воситалари кимга қандай асосда берилганини билолмадик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги гуманитар ёрдамни бўлиштириш бўйича расмий саволларга жавоб бермади — бу саволдан бир эмас, беш марта берилган.

Бироқ биз коронавирусга қарши курашиш учун Германия билан Туркиядан келган товарларнинг ярмидан кўпи омборларда ётганини аниқладик. Россиядан келган 20 000 тўплам ПЧР-тест лабораторияларга ўтказилмаган.

ССВнинг омборида нималар бор?

2020 йилнинг июль ойида Туркия Қирғизистонга гуманитар юк юборган: 20 сунъий нафас берувчи аппарат, 50 кислород концентратори, 20 000 тўплам ПЧР-тест, шахси ҳимоя воситалари ва COVID-19ни даволаш учун фойдаланилган 10 000 дона безгакка қарши гидроксихлорихин препарати (ЖССТнинг маълумотига кўра, унинг коронавирусга қарши курашда самараси исботланган эмас).


Сунъий нафас берувчи аппаратлар ва кислород концентраторлари касалхоналарга тарқатилган. Бироқ шахсий ҳимоя воситаларининг бир қисми ҳамон Соғлиқни сақлаш вазирлиги омборида ётибди. Тестлар ҳам лабораторияга берилмаган.



2020 йилнинг ноябрь ойида Германия томонидан берилган гуманитар ёрдамнинг ярми тарқатилган.


2020 йили декабрда Россия Қирғизистонга 20 минг ПЧР-тест юборган, бироқ 2021 йилнинг апрелига кўра яна лабораторияларга ўтказиб беришмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Лаборатория текширувлари марказининг бошчиси Айгул Жумаканованинг айтишича, тестлар «тегишли реагентлар билан таъминланмагани сабаб омборларда ётибди». ҚР ТИВнинг маълумотига қараганда, 2021 йилнинг январь ойида Россия Қирғизистонга кечиктирса ҳам 20 минг текширувга деб реагентларни юборган. Вазирлик эса январь ойида олинган реагентлар нима сабабдан тестларни таъминлашда фойдаланилган эмас деган «Клооп»нинг саволига жавоб бермади.

Кредитлар бўйича ҳам ҳисобот йўқ

2020 йили Ислом тараққиёт банки Қирғизистонга респираторларни, 30 автомашина сотиб олишга ва 10 лаборатория қуришга деб 15 млн доллар берган.

Бу пулга 15 санитар санитар машина сотиб олиниб, ҳудудлардаги касалхоналарга берилган. Расмий сайтда дори-дармонлар билан шахсий ҳимоя воситалари қандай бўлиштирилгани ҳақида маълумот йўқ, «Клооп»нинг саволини Соғлиқни сақлаш вазирлиги эътиборсиз қолдирди.

Муассасанинг маълумотига қараганда, лабораторияларнинг қурилиши ҳамон бошланмаган, энди режалаштирилмоқда. Қурилиш ишлари қачон бошланиши номаълум.

Қолган бошқа грантлар билан кредитлар бўйича арзирли маълумот топишни имкони бўлмади.

Очиқ бўлмаган гуманитар ёрдам

Гуманитар ёрдамни бўлиштириш бўйича арзирли маълумот йўқлиги ҳақидаги гап давлат органлари билан муниципалитетларнинг коронавирусга қарши курашиш бўйича ишларини текширган муассасалар аро комиссиянинг хулосасида айтилган. Комиссия 2020 йили тузилиб, таркибига тиббиёт ходимлари, парламент депутатлари, ОАВ ва давлат хизматининг вакиллари, фуқаровий фаоллар, мустақил экспертлар ва коронавирусдан вафот этганларнинг яқинлари кирган.

Комиссия коронавирусга қарши курашга деб ўлкага келаётган воситалар бўйича ТИВ билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотлари бир-бирига мос келмаётганини аниқлаган: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳисоботида ўлкага келаётган воситаларнинг бир қисми умуман кўрсатилмаган, бошқалариники — сони мос келмайди.

«Гуманитар ёрдамни бўлиштирилгани бўйича кўрсатилган ҳисоботлар тўлиқ эмас, айрим пунктлари тушунарсиз», — деб билдирган комиссиянинг раисаси Элвира Сурабалдиева 2021 йилнинг январь ойидаги матбуот анжуманида. Сурабалдиева Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳисоботларида Қирғизистонга тушган дориларнинг сони ва номлари ҳам кўрсатилмагани таъкидланган.

2020 йилнинг март ойини бошида «Чон-Капка — Автожол» назорат ўтказиш пунктида контрабанда юки қўлга олинган. Чегарачилар деярлик 100 минг ниқобни Қозоғистонга чиқариб кетиш ҳаракати бўлганини айтишган. Шундан кўп ўтмай, март ойида 1,9 млн дона ниқоб олиб ўтишга ҳаракат қилганлар қўлга олинган.

Комиссия 2020 йилнинг баҳорида чегарада мусодара қилинган ниқоблар билан респираторларнинг 6% давлат касалхоналарига юборилганини, қолганлари фармацевтика ташкилотларига сотилганини аниқлаган. Шахсий ҳимоя воситаларининг етишмовчилиги сабаб шифокорлар ниқоб ва респираторларни дорихонадан қиммат нархда сотиб олишга мажбур бўлишган дейди комиссия аъзолари.

Бишкекда ҳудудлардаги касалхоналарни айланиш вақтида комиссия соғлиқни сақлаш тизими 2021 йилнинг ёз ойларида кучайган коронавируснинг «учинчи тўлқинига» ҳамон тайёр эмас деган хулоса чиқарган: кўп шифохоналарда аввалгидай дори-дармон етишмаган.

Ёрдам қандай тақсимланади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларидан бири «Клооп»га чет ўлкадан ва халқаро ташкилотлардан олинган маблағнинг бари заруратга қараб бўлиштирилганини айтди. Касалхоналар кераклиларини сўраганда Соғлиқни сақлаш вазирилиги эҳтиёжларни қондирган. Омбордаги товарлар — «ортиб қолган» воситалар.

Балки, «ортиб қолган» товарлар кўплиги касалхоналар яхши таъминланмаганидан хабар берар?

«Клооп» ўлка бўйича 24 тиббий муассасага телефон қилди. Бироқ коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаган 7 бош шифокор ва касалхона директори ковид бўлимларини таъминланиши бўйича суҳбатга рози бўлди. Маъмурлар пандемия бошланганда қисқа муддатли кечикишлар бўлгани билан касалхоналарда тиббий воситалар билан дори-дармонлар танқислиги бўлмаган, Соғлиқни сақлаш вазирилиги гуманитар ёрдамни ўз вақтида беришди деб ишонтиришди.

«Қизил зонада» ишлаган шифокорлар бу бўйича фикри бошқача.

Врачлар нима дейди?

2020 йилнинг «қора июли» — ўлкада ўлим 30%га кўтарилган ой. Қирғизистонликлар баҳор ойи бошланиб тугагунча қатъий карантинда бўлишди, ёзда эса бир қатор чекловлар бекор қилиниб, коронавируснинг биринчи тўлқини бошланди.

Тез ёрдам билан мобил бригадалар базўр бардош берди: одамлар шифокорларни бир неча кунлаб кутишди. Иложсиз қолган одамларга бирор бир ёрдам бериш учун тиббиёт ходимлари кўнгиллиларни жалб қилишди: тиббиёт олийгоҳлари ва касб-ҳунар коллежларининг талабаларини. Кўнгиллар дори-дармонларни — энг оддий паратсетамолдан тортиб антибиотик, ҳимоя воситаларини ва кислород концентраторларини сотиб олиш учун пул йиғиб, муҳтожларни етказиб беришди.

Касалхоналардаги вазият ҳам оғир бўлган: ковид зонасида ўрин етишмай, беморларни даволашга ҳеч нарса йўқ бўлди — дори-дармон ҳам, ускуналар ҳам танқис бўлди. Буларни ҳаммасини беморларнинг қариндошлари ижтимоий тармоқлар орқали излашган.

Тиббиёт ходимлари эса сифатли ҳимоя воситалари йўқлигидан шикоят қилишди — респираторлар билан ҳимоя костюмларининг йўқлигидан шифокорлар оммавий равишда касалликка чалина бошлади. Иссиқ-ота оилавий тиббиёт марказининг шифокори Бектур Апишев твиттерга докадан тайёрланиб, «орасидан майда хашоратлар ўтиб кетадиган» ниқобнинг суратини жойлаган.

Кейин шу врач видео жойлаган. Унда у «ёлғон маълумот тарқатгани учун кечирим сўраб», сифатли респираторларни кўрсатган. Апишев бундай шахсий ҳимоя воситалари у ишлаган касалхонада етарли эканини айтган. Бироқ бу қай даражада ҳақиқат?

«Клооп» аноним шарти билан ўтган йили «қизил зонада» ишлаган шифокорлар билан сўзлашди. Улар қуйидагиларни айтишди.

«Шахсий ҳимоя воситаларининг газламаси жуда ночор бўлиб, нари-бери тикилган экан — дейди стационарда ишлаган шифокорларнинг бири. — Ҳомийлар бўлди, улар шахсий ҳимоя воситаларини олиб келишди, чет ўлкадаги қирғиз диаспораси ёрдам берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳеч нарсага аралашмади».

Бошқа касалхоналарнинг шифокорлари бир навбатчилик учун бир комплект шахсий ҳимоя воситаси берилганини, бу доим ҳам мос келмаслигини айтди.

«Ўтган йили олти соатдан ишлаб, 12 соат дам олиб — яна «қизил зонага» бордик, — дейди у. — Ҳар сафар кирганимизда янги ҳимоя воситаларини беришди. Сифати турлича бўлган. бошида ҳимоя воситалари катта ёки аксинча [кичкина] бўлган. дори-дармонлар етарли бўлмади. Беморлар концентраторларни ўзлари сотиб олиб, ўзлари олиб келишди. Антибиотиклар етишмай қолди: гепарин, оддий физраствор, анальгин, димедрол».

Таъминлашга боғлиқ камчиликлар ҳақида ходимларнинг бири айтиб берди.

«Июль ойида икки кун стандартга тўғри келмаган елим костюмларни кийдик. Жуда қийин бўлди, ишдан кейин оёқ кийимлардан сувларни тўкдик», — дейди .у

Ходимларнинг бари бир нарсани айтишди: «қора июлга» Қирғизистон тайёр эмас эди — дори-дармон, тиббий ускуналар йўқ эди, қолаверса «қизил зона» олдиндан тайёрланган эмас. «Бунинг бари сотиб олиниб, тартибсиз шароитда етказилган», — деди улар.

Кўникиб қолинган мураккаб иш

Ҳозир ҳам вазиятни барқарор деб айтиб бўлмайди. Шифокорлар касалхонада зарур бўлган дори-дармонлар йўқлигини тан олишади. Бироқ шахсий ҳимоя воситалари етарли бўлиб, енгилроқ бўлиб қолди: улар касалхоналарда бор, дорихоналардан ҳам қулай нархда сотиб олса бўлади. умуман олганда, шифокорлар коронавирусга кўнди: бир йил олдин хавфли ва тушунарсиз бўлган нарса бугун оддий қабул қилинмоқда.

“ «Учинчи тўлқинда» [2021 йилнинг ёзида] оғир аҳволдагилар кўп бўлди, қолаверса ёшларни соғайтиришни имкони бўлмаган. Агар одам сунъий нафас аппаратига тушиб қолса — буюргани шу экан. Нимага? Билмадим, бизнинг Қирғизистонда тиббиёт шунақа ўхшамаганми», — дейди биз билан суҳбатлашган шифокорнинг бири.

«Талқон солган» вазирлик

Охирги тўрт ойда «Клооп» Соғлиқни сақлаш вазирлигига беш расмий маълумот сўрови юборди. Муассаса буларнинг бирортасига ҳам жавоб бермади. Аввалига масъуллар журналистлардан ҳеч қандай хат олмаганини айтишса, кейин «жавоб тайёрлашаётганини» айтиб ишонтиришди. Бироқ қонунда кўрсатилган муддатда масала бўйича бир сатр ҳам жавоб ололмадик.

Оддий котибдан тортиб раҳбариятгача ўнлаган қўнғироқлар бўлди. Ҳар бири гуманитар ёрдам қандай бўлишитирилаётгани ва бу масалада ким жавобгар эканини билмаслигини айтишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан кимга қандай восита берилгани ва ҳозирги вақтда қайси касалхонага нима кераклигини билган одамни тополмадик.

Материал «Сорос — Кыргызстан» фонди тарафидан молияланган «COVID-19 бўйича халқаро ёрдамнинг мониторинги» лойиҳасининг қўллови билан тайёрланди. Материалнинг мазмуни ва хулосалари Фонднинг фикрига мос келмаслиги мумкин.

Муаллиф: Зарина Жолдошева