Президент: Мамлакат ўз фуқароларининг хавфсизлигини тўлиқ ҳимояга олади

428
Президент Садир Жапаров Максат қишлоғидаги янги участкаларни кўраётган вақт. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент Садир Жапаров 27-августда Баткен вилоятининг Лайлак тумани Максат қишлоғидаги янги қурилган 84 уйни ва ижтимоий объектларни кўриб чиқди.

Давлат раҳбари янги уйларда яшай бошлаган турғунларга «бу уйлар қут олиб келувчи, қирғиз давлати учун хизмат қилган ватанпарвар ўғир-қизлар тарбияланадиган уй бўлсин» деб тилак билдирди.

«Элимиз билан биргаликда оғир йўқотишларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Бу воқеада 36 йигитмиз шаҳид кетди, юздан ортиқ фуқароларимиз жароҳатланди. Бу қирғиз халқи учун, биз учун оғир жудолик бўлди. Уларнинг яқинларига яна бир марта ҳамдардлик билдираман», — деди Жапаров.

Бундан ташқари, Жапаров Баткен туманида қурилиши тугалланмаган 40 яқин уйнинг қурилиши сентябрнинг ярмигача битирилишини таъкидлади. Давлат раҳбарининг айтишича, давлат янги уйларга керак бўлган жиҳозларни сотиб олишга ҳам ёрдамлашади ва тоза сув, йўл, касалхона, бола боғча масалаларини ҳал қилиш учун ҳаракат қилади.

Президент билан учрашувга Лайлак ва Баткен туманларининг турғунлари ва қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда жабрланганлар келган. Жапаров маҳаллий турғунларга мурожаат қилиб, энди қўрқмай яшаса бўлишини айтди.

«Ҳозирда қирғиз армиясида ўлкани қўриқлаш имкониятларини ошириш бўйича ислоҳотлар бормоқда. Давлат ўз фуқароларининг хавфсизлигини тўлиқ назоратга олади […] Уруш ҳеч кимга яхшилик олиб келмайди. Биз буни яхши биламиз. Абадий қўшнимиз. Улар ҳам, биз ҳам бошқа жойга кўчиб кетолмаймиз. Шу сабаб аҳилликда, бирдамликда, қўшничилик муносабатларида яшашимиз керак», — деб таъкидлади президент.

Шунингдек, Жапаров Максат қишлоғининг чегара муаммосида бузилиб, қайта тикланган милиция бўлими, фелдьшер-акушерлик пункти ва мактаб билан танишди.

Президентнинг матбуот хизмати билдиришича, Жапаровга қишлоқни тоза сув билан таъминланиши, 11 чақиримга асфальт тўшалгани, кўча чироқлари ўрнатилгани, муздек ва иссиқ сувнинг киритилиши ва қурилаётган болалар боғчаси ҳақида маълумот берилди.

«Қурилишларга бюджетдан маблағ сарфланган эмас»

Максат қишлоғидаги янги қурилган уйлар. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Журналист Тургунбай Алдакулов учрашувдан кейин фейсбук саҳифасига видео жойлаб, «президент қурилишларга бюджетдан маблағ сарфланган эмаслигини айтди» деб маълум қилди.

«Мана ҳозир учрашув тугади. Президент айтишига қараганда, қурилишларга давлат бюджетидан маблағ сарфланмабди. Уйларни Туркия давлати ва ҳомийлар қуриб берган. Жабрланган уйлар қайта тикланмаган, янги қурилган», — деди Алдакулов.

Шунингдек, журналист тарқатган видеода норози бўлган аёл сўзлаётгани ҳам тушиб қолган. Унда аёл «нима учун айрим оилаларга иккитадан уй қурилди, буни ким текширади?» деб сўраган.

«Айрим катта оилаларга иккитадан уй қурилган. Сабаби улар бунгча ҳам иккитадан уйда яшашган. Уйланган ўғли бир уйда, ота-онаси бошқа уйда яшаган. Ўзи бу аёлнинг уйи зарар кўрмаган. Бироқ кейин нима бўлди хабарим йўқ, сабаби кетиб қолгандим», — деди Алдакулов.

Чегарадаги қуролли тўқнашувда жабрланган уйлар

2021-йилнинг 29-апрелида тонгга яқин Тожикистоннинг қуролли ҳарбийлари Қирғизистоннинг чегарага яқин жойларига ҳужум қилган. Минглаган одам ўқдан омон қолиш учун уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган. томонлар 1-майда тинчлик ўрнатишга келишишган.

Бу воқеада 36 қирғизистонлик қурбон бўлган — уларнинг орасида 33 турғун, ёш болалар ва уч ҳарбий хизматчи бор. Яна 190 одам яраланган, Баткен ва Лайлак туманларининг чегарага яқин қишлоқларидан 40 мингдан ортиқ одам эвакуацияланган.

Можарода турғунларнинг 140 турар-жойи ва 84 объект ёниб кетган. Бундан ташқари, ҳайвонлари ва буюмлари тўналиб, ҳужжатлари йўқолган.

Тожик томондан 90 киши яраланиб, 20 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, 14 турар-жой ва бир мактаб (қисман) ёнган.

10-майда «Ихлас» қурилиш компанияси Баткен воқеасида ҳалок бўлган 36 фуқаронинг оиласига Баткен шаҳри ҳудудида уйларни қура бошлаган. 13-майда қурилиш ишлари Лайлак туманининг Максат қишлоғида бошланган.