Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби муассаса раҳбари Шамиль Атаханов ўз лавозимини тарк этмоқчи эмаслигини Kloop.kgга билдирди. Унинг истеъфоси ҳақидаги хабар «КирТАГ» ахборот агентигида чоп этилганди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошчиси Жоробай Абдраимов Kloop.kg блан суҳбатда Атахановнинг лавозимидан кетиши ҳақидаги хабарни «миш-миш» деб атади.
Абдраимов масала юзасидан берган изоҳини диктофонга ёзиб олишга рухсат бермади.
Аввалроқ ИИВ матбуот хизмати Атахзановни ички ишлар вазири лавозимидан кетишлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлолмаган ва бу маълумотни рад ҳам этолмаганди.
Президент маъмурияти ҳам расмий фармойишнинг йўқлиги туфайли, ички ишлар вазирининг ўз лавозимидан кетиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлолмаганди.
Атахановнинг истеъфоси ҳақидаги хабарни биринчи бўлиб «КирТАГ» ахборот агентлиги Сайдулла Нишановга таяниб хабар қилганди.
Атахановнинг эҳтимолий истефосини парламент депутати Дастан Бекешев ҳам ўзининг «Твиттер» эккаунтида ёзди.
Шамиль Атаханов ички ишлар вазири лавозимида 2012 йилнинг ноябридан буён ишлаб келяпти.
У МХДҚ бошчиси лавозимидан бу лавозимга кўчирилганди.
Унинг ички ишлар вазири сифатидаги фаолияти давомида бошқарма ичида бир қатор зиддият юз берганди — айрим департамент етакчилари очиқчасига министрга қарши чиқишганди.