Жогорку Кенешнинг депутати Дастан Бекешев куни кеча президент имзолаган фейклар ҳақидаги баҳсли қонунга изоҳ берди.
«Бу қонун интернетдаги ҳужумдан фақат ҳукуматни ўзини ҳимоя қилади. У сайловларда ёки сиёсат жонланган вақтда очиладиган троллар фабрикасини тарқалишини ва фейк маълумотни ҳеч қачон йўқ қилолмайди. Бу қонун ҳукуматга уларнинг хатосини кўриб, шу хатолар ҳақида ёзганлардан ҳимояланишга ёрдам беради», — деб билдирди Бекешев телеграм-каналида.
Унинг айтишича, фейклар ҳақидаги қонун сабаб одамлар ўлкада бўлаётган воқеалар бўйича фикр билдириб, ҳукуматни айблай олмай қолиши мумкин.
«Кимдир S-300 сотиб олиб, кимдир резиденцияда болаларини уйлантирмоқда деб ёзганлар камаяди. Шуларга қийин бўлади», — деб таъкидлади депутат.
«Ала-Арча» резиденциясидан Камчибек Ташиев ўғлига шу ерда никоҳ тўй ўтказганини инкор қилишди
Шу билан бирга Бекешев қонун лойиҳаси кучга кирмаслигини қўшимча қилди.
«Қонун тахминан уч, балки ундан кўпроқ ойда ишлай бошлар. Сабаби республика бюджетига ўзгартириш киритиш керак, қайсидир давлат органи барини мониторинг қилиши керак», — деди у.
Президент Садир Жапаров 23-августда «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимояланиш ҳақидаги» можароли қонунга қўл қўйган.
«Қонун аниқ бўлмаган маълумотдан жабрланган томон ва бу маълумот эълон қилинган маълумот ресурслар ўртасидаги алоқани, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини изга солади», — деб айтилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати тарқатган маълумотда.