Турсунбек Асилгазиев жиу-житсу бўйича жаҳон чемпиони бўлди

420

Қирғизистонлик спортчи Турсунбек Асилгазиев жиу-житсу* бўйича жаҳон чемпиони титулини олди.

Мусобақа 19-22-августда Украинанинг пойтахти Киевда ўтган.

Асилгазиев «Спутник Кыргызстан» нашрига мусобақага 92 кг вазнгача қатнашиб, финалда қозоғистонлик рақиби Бейбит Закировни енгганини айтган.

Жиу-житсудан ташқари Асилгазиев аралаш жанг санъати бўйича ҳам спорт устаси — ММА, 2016-йили у JFC чемпиони бўлган.

Асилгазиев 35 ёшда, профессионал карьерасини 2009-йили бошлаган. Бугунги кунгача 15 учрашув ўтказиб, 8 марта ғолиб бўлиб, 6 марта мағлуб бўлган.

*Жиу-житсу — япон жанг санъати, унга қурол ва қуролсиз беллашиш техникаси киради; асосий принципларидан бири «енгил», «мослашувчан» ҳаракатлар техникаси бўлган жанг санъати.