Чегара хизмати давлатга афғон қочқинлари келгани ҳақидаги маълумотни рад қилди

420

Чегара хизматининг матбуот бўлими Қирғизистонга «Толибон» ҳаракати томонидан босиб олинган* Афғонистон ҳудудидан қочқинлар келмаганини билдирди.

*“Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистонда тақиқланган ва террористик деб топилган.

Чегара хизматидан интернетда қочқинлар келди деб тарқатилган маълумот нотўғри эканини билдиришди. Муассасадан мазкур ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин Афғонистондаги воқеаларга, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан бўлган чегарадаги вазиятни назорат қилишаётганини айтиб ишонтиришди. Бу ўлкалар Афғонистон билан чегарадош.

«Хавфсизлик учун чегаранинг қирғиз-тожик ҳудудида вақтинча чегара постлари қўйилди. Чегара хизмати бошқа куч тизимлари билан бирга режалаштирилган разведка ишларини олиб бормоқда», — деб билдиришди хизматдан.

Қирғизистоннинг интернет сегментида афғонлик қочқинлар ҳақидаги маълумот «Толибон» ҳаракатининг жангарилари Афғонистонни босиб олганда тарқала бошлаган. Афғонликлар мамлакат босиб олингани сабаб юртидан чиқиб кетишга ҳаракат қилишмоқда.

16-августда Афғонистон пойтахти Қобул жангарилар назоратига ўтганда минглаган одамлар аэропортга йўл олиб, АҚШ ҳарбийларини олиб кетишини сўраган. Кейин Америка самолёти Кобулдан 600дан ортқи одамни олиб чиққани маълум бўлган.

Бу маълумот ва чегара хизматининг билдируви асосида Покистоннинг Қирғизистондаги талабалар федерацияси мурожаат билан чиқди. Федерация фейсбук саҳифаси орқали охирги вақтларда интернет фойдаланувчилари Бишкекдаги покистонликларни Афғонистоннинг фуқаролари билан боғлаб маълумот тарқатишмоқда деб билдирди.

«Ўлканинг барча яшовчиларини чет эл фуқароларига нисбатан салбий муносабатда бўлишдан узоқ бўлишга чақирамиз. Бу одамлар талабалар эмас, улар 15 кун карантинда бўлишади, кейин Дубай ва бошқа тегишли давлатларга учиб кетишади. Айрим одамлар миллий либос кийган покистонликлар жамиятга хавф солади деб ўйлашар экан», — деб айтилади мурожаатда.

Улар Қирғизистонда яшаётганига 20 йилга яқинлашганини ва бу вақтда зарар кўрсатишмаганини таъкидлашган. Бундан ташқари, покистонликларнинг қирғизистонликлар орасида дўстлари ҳам бор.

«Қирғизистон ҳукумати уларга ўлкада қолишга рухсат берди. Хорижлик талабалар бу ерда билим олиш ва ўлка иқтисодини ривожлантиришга ҳисса қўшиш учун келади. Айрим одамларнинг салбий муносабатига қарамай, биз ҳеч қачон даъво қилмаймиз ва аксинча шу мамлакатда билим олаётганимиз учун ўлкани ва унинг халқини ҳурмат қиламиз ва яхши кўрамиз».

Афғонистоннинг босиб олиниши

«Толибон» радикал ҳаракатининг жангарилари Афғонистонни босиб олгани ҳақида 16-августда маълум бўлган. унда толиблар ўлканинг кўплаган провинцияларини босиб олиб, пойтахт Қобулга киришган.

Афғон президенти Ашраф Ғани ваколатларидан бош тортиб, ўлкадан чиқиб кетгани маълум бўлган, у ҳозир Бирлашган Араб Амирлигида.

Толибларнинг ҳужуми 20 йилга яқин Афғонистон ҳудудида бўлган АҚШ ва унга иттифоқдош давлатларнинг ҳарбийлари чиқарилганда бошланган.

Афғон толибларнинг назоратига ўтгандан кейин бир қанча давлатлар Кобулдан элчилари билан элчиликдаги ходимларини эвакуация қила бошлаган.

Ўз фуқароларини эвакуация қилиш топшириғини президент Садир Жапаров ҳам берган. Бугунги кунда қирғиз ҳукумати Афғонистондан 24 фуқарони эвакуация қилди.