Свердлов туман суди фаол Тилекмат Куроновни 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилди

407

Фаол Тилекмат Курўнов 20-августда «Ҳукуматни босиб олишга очиқ чақириқлар», «Сайловчиларни сотиб олиш» моддалари бўйича айбдор деб топилди. Бишкекнинг Свердлов туман суди уни бир ярим йилга қамоққа олиш ҳукмини чиқарди.

«Бугун мен қамоққа олишди. [Суд] менинг эҳтиёт чорамни ўзгартириб, аввалги айбловлар бўйича айбдор деб топди. Ҳеч ким синмасин, яқинда ҳақиқат қарор топади», — деб билдирди Тилекмат Курўнов суд қарори чиққандан кейин жамоатчиликка қилган мурожаатида.

Курўновни қамоққа олинганини «Клооп»га Бишкек шаҳар судининг матбуот котиби Айсулуу Жаасинова тасдиқлади.

Бир ҳафта олдин Тилекмат Курўнов ИИВнинг 10-бошқармасини 10дан ортиқ опер ходими тўрт машинада келиб, уни сабабсиз ушлаб кетишга ҳаракат қилганини билдирган.

«Дўстлар Бакиевларнинг замони келибди. Ёнимда дўстларим бўлмаганда ушлаб кетишар экан [...] Мен уй қамоғи режимини бир дақиқа ҳам бузмадим. Бироқ ўзингни далилинг йўқ бўлса асоссиз "уй қамоғи" шартини бузди деган баҳона билан қамаб қўйишар экан», — деб ёзган у фейсбук саҳифасида.

Тилекмат Курўнов ким?

Тилекмат Курўнов — фуқаровий фаол. 2020 йили ёзда Курўнов тарафдорлари билан парламент сайловини жилдириб, «ишга ярамаган» ҳукуматни истеъфога чиқаришни талаб қилган.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг декабрида у Жетим-Тоғ конини ҳимоя қилиш ҳаракатини тузиб, бунинг бошида турган.

Шунингдек, 9-мартда Бишкекда Конституциянинг янги лойиҳасига қарши ўтган тинчлик митингини олиб борган.

Курўнов 15 мартда милиция томонидан қўлга олинган. Бишкек ШИИБ билдиришича, у ижтимоий тармоқларда эълон қилинган билдирувлари учун қўлга олинган, бу эълонларда «ҳукуматни куч билан босиб олишга ва оммавий тартибсизликларга очиқ чақириқлар» сезилган.

«Ханституцияга қарши» ҳаракатнинг аъзоси Тилекмат Курўнов қўлга олингандан кейин унинг уйи билан офисида тинтув бўлган. 17-мартда Свердлов туман суди фаолни Бишкек шаҳридаги №1 тергов қамоғига бир ойга киритиш қарорини чиқарган.

2021-йилнинг 26-апрелида Бишкек шаҳар суди фаол Тилекмат Курўновнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириб, у тергов қамоғидан уй қамоғига чиқарилган. Курўновга «Ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилиш» моддаси бўйича айб қўйилган.

Бишкек шаҳар суди 26-апрелда Курўновнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириб, у тергов қамоғидан уй қамоғига чиқарилган эди.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов