«Т-Медиа»: Ўшнинг вице-мэри Азимов тендерларда миллионлик тендерларда ютган

387
Коллаж «Т-Медиа».

Материалнинг асл нусхаси «Т-Медиа» сайтида эълон қилинган.

Ўшнинг вице-мэри Жасур Азимов давлат сотиб олишларига қатнашиб, охирги беш йилда 36,2 миллион сомлик тендерни ютган. Бу йилларда Азимов ўқитувчи, депутат ва вице-мэр лавозимларида ишлаган.

“Т-Медиа” амалдорнинг фаолиятини текшириб, унинг миллионлаган тендерларни ноқонуний енгиб олганини аниқлади.

Миллионлик тендерларнинг ғолиби

Жасур Азимов 1999-2010-йиллари Ўш шаҳридаги Қирғиз-Ўзбек университетида иқтисод мутахассислиги бўйича ўқитувчи бўлиб ишлаган.

2014-йили Ўш-Модерн масъулияти чекланган жамиятга асос солиб, давлат сотиб олишларга қатнаша бошлаган. У 2016-йилнинг 25-апрелида «Республика-Ата-Журт» фракциясидаг Ўш шаҳар кенгашига депутат бўлиб сайланган.

Азимов шаҳар кенгашига депутат бўлгандан сўнг Ўш мэриясининг муниципал ишхоналари ўтказган тендерларга қатнашиб, 6 миллион 847 минг 177 сомлик тендерни ютган.

Бундан ташқари, Азимов депутатлик хизматида ишлаб, Қорасув туманидаги қишлоқ ҳукуматларининг танловига бир неча марта қатнашиб, 8 миллион 790 минг 946 сомлик тендер ютган.

У 2018-йилнинг 17-октябрида Ўш шаҳрининг вице-мэри бўлиб тайинланган. Хизматга киришгандан кейин ҳам Киров номидаги ўрта мактабнинг қўшимча ишларига деб 100 минг сомлик тендерда бевосита шартнома орқали ютади.

Қонуннинг топталиши

Жасур Азимовнинг Ўш-Модерн фирмаси тендерга қатнашиши давлат сотиб олишлар бўйича қонунга қарши бўлади. сабаби манфаатлар тўқнашуви деган 6-моддада сотиб олувчи муассасанинг ходими ижрочи ва етказувчи қатори қатнашолмаслиги ёки улар билан бирлашган манфаатдор одам бўлмаслиги кераклиги аниқ кўрсатилган.

Бизнесини собиқ ҳамкасби ва қариндошига расмийлаштирган

Ўш-Модерн МЧЖ 2019-йилнинг 19-июлида қайта рўйхатга олиниб, Тургунов Абдурашид Махаммаджановичга ўтган.

Қирғиз-Ўзбек университетининг сайтидаги маълумотга кўра, Тургунов Абдурашид Махаммаджанович бу мазкур ўқув юртининг ўқув-тарбия ишлари бўйича декан ўринбосари хизматида ишлайди.

Жасур Азимов сиёсий карьераси бошлангунча 1999-2010-йиллари шу университетда ишлаган.

Қирғиз-Ўзбек университети сайтидан Тургунов Абдурашид Махаммаджановичнинг рақамини олиб боғланиб кўрдик. У Ўш шаҳрининг вице-мэри Жасур Азимовнинг яқин қариндоши эканини тасдиқлади.

Тургунов Жасур Азимов билан яқин қариндошлигини билдирди. У Ўш-Модерн МЧЖ унга юридик томондан расмийлаштирилганини билан фирмани вице-мэрнинг отаси Махамаджан Азимов бошқараётганини билдирди.

Вазиятнинг қизиқ томони, давлат харидлари порталида Ўш-Модерн МЧЖнинг етакчиси қатори айни вақтда яна Ўшнинг вице-мэри Жасур Азимов кўрсатилган.

Ўш шаҳрининг вице-мэри Жасур Азимов депутат бўлган вақтда Ўш мэриясидан тендер ютганини тан олмади. У қурилиш тармоғидаги барча компаниялар депутатларники эканини таъкидлаб, уларнинг масаласини ҳам кўтаришни таклиф қилди. Бироқ улар қайси депутатларники эканини айтишдан бош тортди.

«Мен бу компанияда асосчи бўлганман. Бу отамнинг фирмаси меники эмас. Мен депутат бўлсам ҳам менга ойлик берилмайди. 2015-йили Ўш вилоят капитал қурилиш бошқармасидан ютганмиз. Шаҳардан эмас. Мен шу ерда хизматда бўлиб, танловда ютсам, тендерни берган ишхона жавоб бериши керак. Мен эмас. Тендер ўтказган ишхона айтиши керак эди. Кечирасиз, сиз қонун бўйича қатнаша олмайсиз, сиз депутатсиз деб айтиши керак эди»,- деди Азимов.

Самарали иши билан эмас, шов-шувли ҳаракати билан танилган

Жасур Азимов Ўш шаҳрининг муниципал мулк ва қурилиш тармоғидаги назоратчи вице-мэри.

16-июлда хусусий тадбиркор Рисбек Эргешов Ўш мэриясини судда ютиб олганини «Т-Медиа»га билдирган. Унда вице-мэр Жасур Азимовнинг номи ҳам айтилган.

Тадбиркорнинг айтишича, ундан Ўш мэрияси ҳеч қандай рухсат олмай «обьект авария ҳолатида» деган хулоса билан ноқонуний бузган. Шу сабаб суд мэрияга қарашли муниципал мулк бошқармасининг тадбиркор билан бўлган шартномасини узиш бўйича буйруғини бекор қилган.

Жасур Азимов 11-апрелдаги натижаси йўқ қилинган сайловда «Ата-Журт Кыргызстан» партиясидан 49-рўйхатда сайловга қатнашган. Бироқ уни Ўш ҳудудий сайлов комиссияси овоз сотиб олиш, маъмурий ресурсдан фойдаланиш ва сайлов комиссияларининг ишига тўсқинлик қилган деган сабаб билан номзодини бекор қилган.

2020-йилнинг ноябрь ойида бош прокуратура, вице-мэр Жасур Азимов Ўш шаҳрининг Кенг-сой массивидаги 25 гектар ерни 2.5 миллион сомга баҳолаб, хусусий ишхонага ноқонуний ўтказиб берганини аниқлаган.

Шу сабаб Азимовга нисбатан лавозимдан фойдаланиш факти билан судгача текширув бошланиб, жиноятларнинг умумий реестерига рўйхатга олинган.

2019-йилнинг август ойида вице-мэр Жасур Азимовга маст ҳолда автомашина бошқаргани учун 17. 500 сом жарима солинган. Шунингдек хизмат текшируви олиб борилган.