Боткендаги ёқилғи контрабандаси: ИИВ, МХДҚ етакчиларининг ва депутатларининг изи

446

Материалнинг асл нусхаси «ПолитКлиника» медиасининг сайтига жойланган.

Аҳолиси 4000 кишидан бир оз кўпроқ бўлган кичик Арка қишлоғида 20га яқин ёқилғи қуйиш шохобчаси бор. Уларнинг бари апрелдаги тожик чегарачилари билан бўлган тўқнашувда ёниб кетган.

МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев ўзининг матбуот анжуманида бу ёқилғи шохобчаларидан ёқилғи Тожикистонга ноқонуний йўл билан чиқарилганини айтган.

«ПолитКлиника» медиасининг журналистлари бу шохобчалар катта сиёсатчилар билан амалдорларнинг яқинларига қарашли эканини айтишди.

Расмий маълумот бўйича, Россия Қирғизистонга йилига 1 миллион тоннадан ортиқ ёнилғи беради. Бу миқдор ўлканинг ички муҳтожликларига аранг етади. Шу билан бирга Арка қишлоғининг турғунлари, МХДҚ раиси Ташиев ёнилғи контрабандаси фактини тан олишган.

Маҳаллий турғунларнинг контрабанда фактлари ҳақида кўплаган билдирувларига қарамай, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан жиноятларнинг умумий реестрига ёқилғи мойловчи воситаларни ноқонуний ташишнинг икки факти қайд этилган. Шу билан бирга маҳаллий турғунлар чегарадан эмин-эркин ўтган ўнлаган ва юзлаган юк ташувчи машиналарни кўрганини айтишди.

ИИВ вазирининг қариндошига қарашли ёқилғи шохобчаси

Улан Ниязбеков

Ёқилғи қуйиш шохобчаларининг бири Женишбек Кожомуратовнинг номига ёзилган. МСКнинг маълумот базасида у Талас вилоятининг Кара-Буура туманидаги Маймак қишлоғида рўйхатга олингани ва маҳаллий кенгашнинг депутати бўлгани ёзилган. Шунингдек, Женишбек Кожомуратов Ички ишлар вазири раҳбари Улан Ниязбековнинг яқин қариндоши.

Улан Ниязбеков Ички ишлар вазирлигини 2020 йилнинг 11 октябридан бери бошқаради. Унгача Ички ишлар вазирлигида турли масъул хизматларда, Ички ишлар вазирлигининг 7-бош бошқармасининг ўринбосари ҳам бўлган.

МХДҚнинг собиқ бошчиси, кейин президентликка номзод Абдил Сегизбаевнинг айтишича, Улан Ниязбековни тайинлаган Садир Жапаровнинг сиёсий қарори билан боғлиқ. Президентлик сайлови олдидан бўлган дебатда Сегизбаев Улан Ниязбеков 2001 йили Садир Жапаровга 138 минг доллар миқдорида насия олиб берганини билдирган.

«Садир Жапаров қарзларини тўлолмай қолиб, энди қарзни вазирлик хизмати билан тўламоқда», — деган Абдил Сегизбаев президентликка номзодларнинг дебатларида.

Шунингдек, Улан Ниязбековни Матраимов билан алоқаси бор деб гумон қилинмоқда. «Азаттык»нинг божхонадаги коррупция схемалари ҳақидаги журналистик текширувида божхонанинг собиқ ходими Эмилбек Кимсанов Райимбек Матраимовнинг номидан сўзлаган. Видеода Улан Ниязбеков Эмилбек Кимсановга Матраимов уни ҳимоя қилса, унинг ишини «ёпишга» ваъда берган.

Женишбек Кожомуратов ўзи «ПолитКлиника»нинг журналистларига вазир билан қариндошлик алоқаси борлигини тасдиқлаб, ёқилғи шохобчасидан тушган даромаднинг озлиги ҳақида айтган. Бироқ контрабанда бўйича изоҳ беришдан бош тортиб, журналистларни сўкиб, ўғли мухбирларга қўл кўтарганди.

АЁҚШ, депутатлар ва прокурорлар

Арка қишлоғидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг эгалари ичида журналистлар депутатлар билан алоқаси бор бир қанча компанияни топишди. «БС-Петрол» компанияси шу номдаги шохобчанинг эгаси, компаниянинг асосчилари Султанбек Абдуллаев билан Бакит Шоноев. Шоноев бунгача «Бир Бол» партиясидан Ўш шаҳар кенгашининг депутати бўлган.

Маҳаллий амалдорлар орасида ёқилғи шохобчаларининг сони бўйича рекордсмен Турабай Бостоновнинг оиласи. Унинг ўғли Конурбайнинг 3 ёқилғи шохобчаси бор. Шунингдек, журналистлар ўғли Тинибек Бостонов билан куёви Алмаз Айдаровнинг бош прокуратурада ишларини аниқлашди.

Аккулу Бердиев

Яна бир «Север-Югойл» компаниясининг ёқилғи шохобчалари жойлашган икки ер бор. Компаниянинг асосчиси Алмазбек Тагаев, директори — унинг туғишгани Абдибаит Тагаев. 2019 йилгача асосчиси парламентнинг «Республика — Ата-Журт» фракцияси депутати Аккулу Бердиев бўлган, у ЖКнинг Энергетика ва ер конларидан фойдаланиш бўйича қўмитанинг аъзоси.

Бердиев «ПолитКлиника»нинг журналистларига берган интервьюсида депутат бўлгандан кейин бизнесини укаларига ўтказиб берганини ва унинг ёқилғи шохобчаларидан контрабанда йўли билан ёқилғи Тожикистонга чиқмаганини айтган.

Абдимуктар Маматов

Акилбек Маматов номли фуқаро ҳам ёқилғи бизнеси билан шуғулланади. У ҳам бир ЖК депутати Абдимуктар Маматовнинг ўғли. Унга «Альянс Капитал» компанияси расмийлаштирилган, унинг ҳам Арка қишлоғида ёқилғи шохобчаси бор. Таъкидлаб ўтсак, Абдимуктар Маматов Аккулу Бердиев каби ЖКнинг Энергетика қўмитасининг аъзоси. Компания бу станцияни МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиевнинг укаси бўлган «Томас и Ко» компаниясидан номаълум суммага сотиб олган.

2020 йилнинг сентябрида «Клооп» нашри Абдимуктар Маматовнинг ўғли Акилбек Маматов ва унинг ёқилғи станциялар тармоғи бўйича суриштирув эълон қилган. Журналистлар унинг фирмалари ёқилғи билан таъминлаш бўйича умумий суммаси 1 миллиард сомга 3900 шартнома имзолаганини, унинг компаниялари ва даромадлари декларацияда кўрсатилмаганини очиқлаган.

Депутат Маматов «ПолитКлиника»нинг мухбирларига Арка қишлоғидаги ёқилғи бекатлари унинг ўғлини шахсий иши эканини ва ўзининг бу компания фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.

Ҳукумат билан маҳаллий турғунлар нима дейди

Журналистлар ёқилғи контрабандаси ҳақида маҳаллий турғунлар билан сўзлашганда — АЁҚШнинг эгалари асосан маҳаллий турғунлар экани маълум бўлди. Улар ёқилғи шохобчаларни ижарага беришларини айтиб, бироқ хавфсизлигидан қўрқиб кимга ижарага беришганини очиқ айтишдан бош тортишди.

Айримлари «30-50 минг сомга ижарага бердик» деса, айримлари эса «Биз уни жалолободлик болаларга ижарага берганмиз. Кимга берганимизни аниқ айтгимиз келмайди. Сабаби, мен охирги марта журналистларга айтганимда, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимлари келиб, бошни оғритиб кетишди», — дейди маҳаллий турғунларнинг бири.

Турсунбай Темиров

Турсунбай Темиров журналистларга Тожикистоннинг фуқаролари томонидан ёқилғи фактлари ҳақида очиқ айтган турғунларнинг бири. Бундай кичик қишлоқ учун икки ёқилғи бекати етишини қўшимча қилди.

«Бизнинг қишлоқ ҳудудига икки ёқилғи бекати етарди. Бу ерга 45-50-100 фуралар келиб, контрабанда йўли билан Тожикистонга кириб кетишади. Тожиклар цистерналарга қуйиб кетишган», — дейди маҳаллий турғун Турсунбай Темиров.

Сулайман Эргашов

Маҳаллий қишлоқ кенгашининг депутати Сулайман Эргашов ҳам шу ҳақда айтади — унинг айтишича у 2012 йилдан бери контрабанда билан курашиб, фактларни ушлаб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ўтказиб берган ҳолатлар бўлган. бироқ барини натижаси йўқ.

«Улар [ҳуқуқ тартибот органлари] текширяпмиз, суриштиряпмиз деб айтади, бироқ ҳеч қандай натижа йўқ.

Бу ерда ишлаган амалдорларнинг номини очиқлашмайди. Уларни ушлашлари билан Бишкекдан қўнғироқ қилади, ҳокимни ҳам, бошқаларни ҳам оғзини ёпишади. Кечда 7-8 юк ташувчи машина йўл четида пробка бўлиб кетади, эрталаб шу машиналар чегарадан ўтишади», — дейди у.

Контрабанда борлиги ҳақидаги маълумотни МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев яқинда ўтказган матбуот анжуманида тасдиқлади. Унинг айтишича, ҳужжатларда Қирғизистоннинг ёқилғисини Қирғизистоннинг ёқилғи шохобчаларига олиб борамиз деб ясашади, аслида улар қўшни давлатга сотилган.

«Биз 3-4 ой, ярим йил кучайтирилган режимда ишладик, бироқ контрабанданинг оқимини тўлиқ тўхтата олмадик. Жанжалдан кейин чегара тўлиқ ёпилди, ҳозир бу ерда контрабанда йўқ», — деди Ташиев.