Охирги суткада COVID-19 юқтирган 5 киши вафот этди

352

Республика штаби 18-августга кўра охирги суткада коронавирус юқтирган 5 киши вафот этгани маълум бўлди. Қирғизистонда касалликдан 2 462 киши кўз юмди.

Шунингдек, COVID-19нинг янги 269 ҳолати аниқланди — Бишкек шаҳрида — 114, Чуй вилоятида — 73, Жалолобод вилоятида — 15, Иссиқкўл вилоятида — 27, Ўш шаҳрида — 4, Ўш вилоятида — 14, Норин вилоятида — 7, Талас вилоятида — 15. Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 172 937га етди.

Бундан ташқари, охирги суткада 534 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 164 344 киши касалликни енгди.