Қирғизистон ТИВи Афғонистондаги вазият барқарорлашига умид қилади

300

Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) Афғонистондаги вазият «тез орада барқарорлашишидан манфаатдор эканини» билдирган баёнотни эълон қилди.

«Ҳуқуқий майдонда янги ҳукумат институтлари тузилади, бу ўлканинг барча сиёсий ва этник гуруҳларининг иштироки билан кўп йиллик ҳарбий можаро тўхтатилади ва Афғонистонда кўпдан бери кутилган тинчлик, осойишталик ўрнатилади деб умид қиламиз», — деб айтилади ТИВнинг баёнотида.

Муассаса томонларни сабр бўлишга чақириб, зўравонликдан узоқ бўлишга ундади. Шунингдек, ТИВ миллати, дини сиёсий кўз қарашига қарамай, бутун Афғонистон халқининг хавфсизлигини сақлашга ва этник озчиликнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирди.

«Унинг ичида Афғонистоннинг Катта ва Кичик Помиридаги қирғизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга, ўлкадан чиқиб кетишни истаган барча барча чет ўлкалик фуқароларга афғон юртидан эркин чиқиши мумкинлигини кафолатлашга чақирамиз», — деб таъкидлашди муассасадан.

Шунингдек, ТИВ Афғонистон вазиятдан музокаралар йўли билан чиқади, ҳукуматни ўтказиб беришда эса «афғон халқини қаноатлантирадиган давлат тузилиши» танланади деб умид қилади.

«Толибон» жангариларининг Афғонистонни босиб олиши

«Толибон» радикал ҳаракатини жангарилари Афғонистонни ва унинг пойтахти Қобулни босиб олишга ҳаракатни май ойида бошлаб августгача бир неча ой давом эттиришди.

*“Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистонда тақиқланган ва террористик деб топилган.

Толибларнинг ҳужуми 20 йилга яқин Афғонистон ҳудудида бўлган АҚШ ва унга иттифоқдош давлатларнинг ҳарбийлари чиқарилганда бошланган. 16 августда «Толибон»нинг жангарилари президентнинг Қобулдаги саройини босиб олгани, афғон президенти Ашраф Ғани давлатдан чиқиб кетгани маълум бўлган.

Маълумотларга қараганда, бир қанча давлатларнинг элчиликлари дипломатларини Қобулдан кўчира бошлади.

Ўз фуқароларини эвакуация қилиш топшириғини президент Садир Жапаров ҳам берган. Бу топшириқни Жапаров ТИВга бериб, Афғонистондаги қирғизларнинг хавфсизлигини таъминлашни ҳам буюрган.