«Қумтўрни банкрот деб топиш». Қирғизистон судда ютқазса, коннинг иши вақтинча тўхтатилади

321

Экология ва иқлим бўйича давлат қўмитасининг бошчиси Динара Кутманова 17-августда «Биринчи радио»нинг эфирида «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компанин»ни банкрот қилиш ишига боғлиқ суддан кейинги воқеаларнинг тахминий сценарийини айтиб берди. Икки компания ҳам — Centerra Gold Inc’нинг «филиал» ишхонаси.

Кутманова Centerra 16-майда Швециядаги арбитраж судига даъво аризасини берганини, 1-июнда банкротга учратиш бўйича Нью-Йорк судига шикоят қилганини эслатди.

Унинг айтишича, агар Нью-Йоркнинг жанубий округини банкрот ишлари бўйича суди Канада компаниясининг фойдасига қарор чиқариб, «Қумтўр»ни банкрот деб топса, унда «коннинг фаолиятини вақтинча тўхтатишга тўғри келади».

Кутманова банкрот ишлари бўйича суд тугамагунча «Қумтўр»нинг фаолиятига боғлиқ бошқа ҳеч қандай суд қарорлари ўтмаслигини билдирди.

«Масалан, 261 млрд сом* жарима бўйича суднинг қарори ҳозирда тўхтатилган. Барча қарорлар вақтинча тўхтаб туради. Очиғини айтганда, Centerra имкони борича тўсқинлик қилмоқда», — деган Кутманова.

*Октябрь туман суди 7-майда Қумтўр конини ишлатишда Давидов ва Лисий музликларига қолдиқларни тўккани учун «Қумтўр Голд Компани» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириб олишга қарор қилган.

Бундан ташқари, 12-майда «Қумтўр Голд Компани»нинг фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг дастлабки натижасини чиқарган. Комиссия аъзолари олтин қазувчи компаниядан, бунгача суд талаб қилган маблағларни ҳисоб олиб, 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириб олишни таклиф қилишган.

Бироқ Кутманованинг фикрича, Нью-Йоркнинг жанубий округининг банкрот ишлари бўйича судида «Centerra’нинг фойдасига қарор чиқарадиган асослар йўқ». «Қумтўр»ни банкротга учратиш бўйича даъво аризасини суд 17-августда кўриши керак эди.

Банкрот қилиш бўйича суд

Centerra Gold Inc. «Қумтўр Голд Компани» «филиал» компанияси орқали Марказий Осиёдаги баланд тоғли йирик олтин кони Қумтўрни ишлатади. Қирғизистон Centerra Gold’нинг акциясидан 26%га эгалик қилади ва компания акцияларининг йирик сақловчиси бўлиб ҳисобланади.

1-июнда Centerra’нинг филиал ишхоналари «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» банкрот бўлиш жараёнини* бошлаш учун Нью-Йоркнинг жанубий округидаги банкрот иши бўйича судига мурожаат қилишган.

*Бу жараённинг аҳамияти суд назорати остида «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» ишхоналарига нисбатан бутун дунё бўйича барча даъволарни автоматик турда тўхтатишга шароит яратади.

АҚШнинг Федерал кодексининг 11-бўлими бўйича таклиф қилинган банкрот процедураси кўп ҳолда «қайта тузиш» банкротлиги деб аталади. Унинг ташаббусчиси эгаси бўлиб қолаверади, ишончли бошқарувчининг ваколатлари билан вазифалари бор, бизнесни давом эттириб, бундан ташқари (суднинг розилиги билан) янги пулларни қарзга ололади.

Ариза Қирғизистон ҳукумати экология бузилишлари ва янги қонунбузарликлар учун Қумтўрда ташқи бошқарув киритгандан кейин берилган. Centerra қирғиз ҳукуматининг ҳаракатини «ёлғон ва одамларнинг адаштирган маълумотлар асосида қонга бўлган назоратни тортиб олиш» деб баҳолайди.

Нью-Йоркнинг жанубий округининг банкрот ишлари бўйича суди 19-июлда Канаданинг Centerra Gold Inc. Компаниясининг «Қумтўрни» банкрот деб эълон қилиш ҳақидаги илтимосини кўриб чиқиб, уни муҳокама қилишдан вақтинча бош тортган.