Тенгиз Бўлтурук: «Қумтўр»да таши блшқарув узайтирилди

323

«Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг ташқи бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурук кондаги ташқи бошқарув узайтирилганини билдирди. Бу ҳақда у kaktus.media нашрига билдирди.

«Четдан киритилган бошқарув автоматик равишда узайтирилади. Кеча мен, Координация кенгашида уч ойнинг натижаси ҳақида ҳисобот бердим. Бироқ у ёпиқ йиғин бўлгани сабаб ундаги маълумотларни айтолмайман. Рақамлар ва бошқа нарсалар “Центерра” томондан нотўғри интерпретацияланмаслиги учун изоҳ беролмайман. Барча давлат амалдорларига ҳам бу ҳақда маълумот бериш тақиқланган. Ҳисоботлар “Центерра” билан бир томонлама қарорга келгунча конфиденциал бўлиб ҳисобланади», — деди у «Азаттык»қа.

Минкабнинг бошчиси Улукбек Марипов 18-майда «Қумтўр»нинг жамоасига ташқи бошқарувчи Тенгиз Бўлтурукни таништирмоқда. Сурат: Минкабнинг матбуот хизмати

Давлат мулкни бошқариш фондининг (ДМБФ) раҳбар ўринбосари Медер Машиев бу бўйича 24.kg нашрига «Қумтўр»даги ташқи бошқарув аниқланган қонунбузарликларнинг бари бартараф қилинмагунча ёки кондан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилмагунча кучида бўлишини билдирди.

«Ҳа, министрлар кабинетининг ташқи бошқарувчи киритиш ҳақидаги қарорида муддат кўрсатилган пункт йўқ. Акционерлик жамиятлари ҳақидаги қонуннинг 65-1 моддасида вақтинча ташқи бошқарувчи ҳаммасини тегишлича сақланишини таъминлаши кераклиги ёзилган. у ишлаб чиқариш жамиятлари томонидан экология ва бошқа меъёрлар бузилганда тайинланади. Бузишлар бартараф қилинмагунча ёки кондан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб турилмагунча ишлайди», — деб билдирди Машиев.

«Қумтўр»даги ташқи бошқарув

Қумтўр кони атрофидаги давом этаётганига бир неча ой бўлди.

Centerra Gold Inc. «Қумтўр Голд Компани» «филиал» компанияси орқали Марказий Осиёдаги баланд тоғли йирик олтин кони Қумтўрни ишлатади. Қирғизистон Centerra Gold’нинг акциясидан 26%га эгалик қилади ва компания акцияларининг йирик сақловчиси бўлиб ҳисобланади.

Октябрь туман суди 7-майда Қумтўр конини ишлатишда Давидов ва Лисий музликларига қолдиқларни тўккани учун «Қумтўр Голд Компани» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириб олишга қарор қилган.

Бундан бир кун олдин 6 май куни парламент депутатлари уч ўқишда исталган компанияга ташқи бошқарувчи киритишга йўл берган қонун лойиҳасини қабул қилишган.

Бундан ташқари, 12-майда «Қумтўр Голд Компани»нинг фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг дастлабки натижасини чиқарган. Комиссия аъзолари олтин қазувчи компаниядан, бунгача суд талаб қилган маблағларни ҳисоб олиб, 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириб олишни таклиф қилишган.

Ўша вақтда депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Қумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча четдан бошқарув киритиш. 14 майда ташқи бошқарув ҳақидаги қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.

18 май куни ҳукумат Тенгиз Бўлтурукни «Қумтўр» компаниясининг ватинча бошқарувчи қилиб тайинлаган.

Centerra Gold қандай чора кўрган?

Centerra Gold Inc. Қирғиз ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб бериб, Қирғизистон ҳукуматига қарши арбитраж мажбурий текширувни таклиф қилган. Компаниядагилар ҳукуматнинг ҳаракати томонлар ўртасидаги шартномаларни бузади деб ҳисоблашади ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлашади.

Канаданинг компанияси судда Қирғизистон ҳукумати томонидан олиб бориладиган бошқарувни тўхтатишни кўзламоқда ва яқинда солинган жарималарни ва солиқ даъволарини бекор қилиш ниятида. Centerra бу ҳаракатлар Қумтўр бўйича инвестициявий келишувларни бузади деб ҳисоблайди.

Шунингдек, Centerra Gold Inc Қирғизистоннинг «Қумтўр голд компани»га қарши ҳаракатлари асосида келтирилган зарарни ва харажатларни қирғиз томонга тўлатиб олиш ниятида.

Кейинчалик Centerra шу йилнинг иккинчи кварталидаги ҳисоботини эълон қилган. Унда компания Қумтўр кони Қирғизистон тасарруфига ўтгандан кейинги зарарни 926,4 млн доллар деб баҳолаган.

Centerra Gold «Қумтўр Голд Компани» ишхонасини ташқи бошқарувчи тайинланганига қирғиз ҳукумати ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузиб, «конга бўлган назоратни тортиб олди» деб жавоб берган.

Бундан тақари, Centerra Gold «Қумтўр»нинг ташқи бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурук устидан Онтарионинг олий судига арзланган.

8 июлда Канада компанияси арбитраж судда қирғиз ҳукуматига қарши қўшимча даъво талабларини қўйганини билдирган.

Centerra Gold Inc. Қирғиз ҳукумати билан «Кыргызалтын»га «олтин конини биргаликда босиб олиб, аввалги инвестициявий шартномаларни бузишгани сабаб» кўрган барча зарар ва харажатлар учун ҳам жавобгарлик қўйган.

1-июнда Centerra’нинг филиал ишхоналари «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» банкрот бўлиш жараёнини* бошлаш учун Нью-Йоркнинг жанубий округидаги банкрот иши бўйича судига мурожаат қили, банкрот қилиш жараёнини бошлашни сўраган. 17-августда суд даъво аризасини қараши керак эди, бироқ Канада компаниясининг вакиллари суд мажлиси номаълум муддатга жилганини хабар қилишди.