Қирғизистонда коронавирусга қарши вакцина олганлар кўп эмас

344
Иллюстратив сурат

Қирғизистонда COVID-19га қарши эмлашнинг темпи ўтган ҳафтага нисбатан 40,9%га пастлаб кетди. Бу ҳақда 18-августда ЖССТнинг Қирғизистондаги офисининг етакчиси Назира Артикова билдирди.

Артикова бу кўриш «ачинарли ҳоллигини» айтди.

«ЖССТнинг мақсади — сентябргача ҳар бир давлат аҳолисининг камида 10%, йил охиригача 40%дан кам бўлмагани, келаси йилнинг ярмигача дунё аҳолисининг 70% эмлаш бўлиб саналади. Бу пандемияни тўхтатиш учун бирга эришишимиз керак бўлган муҳим ҳолат», — деди у.

Шунингдек, Артикова шу йилнинг апрель ва июнь ойларида ўлкада COVID-19нинг британча альфа ва жанубий африканча бета штаммлари аниқланганини таъкидлаб, бу катта хавотирга сабаб бўлишини айтди. Ўлкада бундан ташқари ҳиндча ва рус штаммлари ҳам тарқалган.

18-августга кўра Қирғизистонда 849 576 одам эмланди. Умумий аҳолининг 8,8% вакцинанинг биринчи дозасини, 3,9% иккинчи дозасини олди.

Бу орада охирги суткада коронавируснинг янги 269 ҳолати аниқланиб, беш киши вафот этди.

Ҳозирда Хитойнинг Sinopharm, Россиянинг Sputnik V ва англо-шведларнинг AstraZeneca вакциналари бор. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамларни ўзларини ва яқинларини ҳимоя қилиш учун COVID-19га қарши эмланишга чақиради.