Президент Жапаров Ўзбек-Қирғиз тараққиёт фондини тузиш бўйича қарорга қўл қўйди

448

Президентнинг матбуот хизмати Садир Жапаров 18-августда Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасини тузиш бўйича шартномани ратификациялаш ҳақидаги қонунга қўл қўйганини билдирди.

Матбуот хизматидан янги жамғарма Қирғизистон иқтисодидаги устувор соҳаларда ўзини-ўзи оқлаган лойиҳаларни молиялаш билан шуғулланишини тушунтиришди. Бунинг учун жамғарма ўлка бизнесменларига кредит беради ва капиталга қатнашишга йўл очилади.

«Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорлиги, иқтисодни модернизациялаш ва ривожлантириш, икки томонлама ҳамкорликнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш режалаштирилмоқда», — деб айтилади билдирувда.

Жамғарманинг устав капитали 50 млн долларни тузиб, бу Ўзбекистон томонидан берилади, сўнгра бу капитални 200 млн долларгача етказади.

Жамғармани тузиш ҳақидаги шартномага икки давлатнинг ҳукумати шу йилнинг март ойида қўл қўйган.

Қирғизистонда мана шундай яна бир жамғарма бор, уни Қирғизистон билан Россия биргаликда тузган. Рус-қирғиз тараққиёт жамғармаси (РҚТЖ) ишини 2014-йили бошлаган.

Жамғарма кичик ва ўрта бизнесга 1 млн долларгача, йирик бизнес учун эса 100 минг доллардан кўп насия беради. Ҳозирда РҚТЖ ни Артём Новиков бошқаради, у 2020-йили октябрда ҳукумат алмашганда ўлканинг ҳукумат раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.