COVID-19: Етти киши вафот этиб, янги 332 ҳолат қайд этилди

235

Республика штаби 15-августда ўлкада коронавируснинг 332 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 150;
  • Чуй вилоятида — 31;
  • Иссиқкўл вилоятида — 38;
  • Жалолобод вилоятида — 36;
  • Баткен вилоятида — 24;
  • Ўш вилоятида — 8;
  • Норин вилоятида — 23;
  • Талас вилоятида — 20;
  • Ўш шаҳрида — 2.

Ўтган суткада 676 бемор соғайиб, етти киши вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 172 090га етди. Касалликдан 162 780 бемор осғайиб, 2446 киши вафот этди.

Бугунги кунда 2125 бемор касалхоналарда, 3328 киши уй шароитида даволанмоқда.