Ахси, Қумтўр, оилавий бошқарув. 16 йил ўтгандан кейин Акаев режимига чизгилар

405

Қирғизистонга 2 августда ўлканинг тўнғич, қочқин президенти Аскар Акаев қайтиб келди. У 16 йил олдин «қизғалдоқ инқилоби» натижасида ўлкадан чиқиб кетган.

Акаевни аэропортда хавфсизлик хизматининг вакиллари кутиб олиб, «Қумтўр» иши бўйича МХДҚга сўроққа олиб кетишган — бу ердан Акаев кечга яқин чиққан. Бир ҳафта ичида у президент Садир Жапаров ва бошқа амалдорлар билан учрашишга ҳамда туғилган жойи Чонг-Кеминга боришга улгурди.

Аскар Акаев МҲДҚнинг сўроғидан чиқиб, журналистларга интервью берди. Сурат: «Клооп»

8 августда Акаев Москвага учиб кетгани, бироқ уни келажакда ватинига қайтиб келиш нияти борлигини айтгани маълум бўлган.

Акаевнинг келиши жамоатчиликда катта резонанс яратди. Айрим сиёсатчилар Акаевнинг 15 йиллик бошқарувида қилган жиноятларини унутмасликка чақиришди.

«Клооп» Аскар Акаев президент бўлган вақтдаги асосий воқеаларни ва унинг тахтдан қулатилиш сабабларини тўплади.

Бош қонунни ўзига мослаб ўзгартириш

Биринчи сайлов ва бош қонунга ўзгартиришлар киритиш

Қирғиз Республикасининг Жогорку Кенеши 1991 йилнинг 31 августида Қирғиз Республикасини мустақил деб эълон қилган.

Ўша йилнинг 12 октябрида мустақил бўлган янги мамлакатда биринчи президент сайлови бўлган. сабаби Акаев Қирғиз ССРни деярлик бир йил бошқаргани учун мақомини аниқлаши керак бўлган, сайлов рақибларсиз ўтган. Бюллетенда фақат Акаевнинг номи, уни президент бўлиб сайланишини тасдиқловчи савол ва маъқул ёки қарши деган икки жавоб ёзилган. Натижада сайловга келганларнинг 95,3% Акаевга овоз берган.

Аскар Акаев иш кабинетида, 1992 йил. Сурат: «АКИпресс»

1993 йилнинг 5 майида ўлкада бош қонун — Конституция қабул қилинди. Мустақилликнинг 30 йилида у ўн марта ўзгартирилди. Деярлик ҳар бир ўзгартириш президентнинг манфаати учун. Ўзгартириш бўлгани сари ўлка фуқароларининг манфаати учун ўзгартирилди деб айтилиб турган.

Ўлканинг бош қонунини Аскар Акаев ҳам ўзгартирган. У бошқарган 15 йилда Конституция 5 марта янгиланди. Асосий ўзгартиришлар президентнинг ваколатларини кучайтирилишига олиб келган. 2003 йили бош қонунга охирги ўзгартиришлар киритилгандан кейин Акаев ҳукуматни узурпация қилишда айблана бошлаган.

Биринчи марта Конституция 1994 йилнинг 22 октябрида ўзгартирилган — унда ўлканинг бош қонунига «энди унга киритилаётган ўзгартиришлар билан янги қонунларни референдумга қўйилишини ёзишган. Бундан ташқари, қонунларни икки палатали Жогорку Кенеш чиқариши аниқланган.

Қайта сайлов ва Конституцияни таҳрир қилиш

1995 йили навбатдан ташқари президент сайлови ўтказилган, бироқ бу 8 ойдан кейин ўтиши керак эди.

«Ўш вақтда мухолифат Акаев сайловга тайёрланиб улгурмаётган рақибларини деморализация қилиш мақсадида муддатидан олдин сайлов ўтказганини билдирган», — деб ёзади «АКИпресс» нашри.

МСК кутилмаганда имзо йиғиш қоидасини ўзгартиргани сабаб айрим номзодлар сайловга қатнаша олмай қолган. Шунингдек, айрим номзодлар имзо тўплагани билан янги қоида бўйича уни қайта тўплашга вақтлари бўлмаган.

Натижада сайловга Акаев билан бирга уч номзод номзод бўлиб рўйхатга олинган. Акаев сайловчиларнинг 71,5% овозига эга бўлиб, биринчи турда ғолиб бўлган.

Қайта хизматга киришган Акаев 1996 йилнинг февралида Конституцияни яна бир марта ўзгартирган. Киритилган тузатишлар асосида ҳукумат президентнинг назоратига ўтган. Парламент ҳукуматни тўлиқ истеъфога чиқаролмаган, бироқ премьер-министрга ишончсизлик билдириш вотумини эълон қилган. Ҳақиқатдан ҳам премьер-министр истеъфога чиққанда ортидан ҳукумат аъзолари ҳам кетишарди.

Ўлка президенти вазирларни ва маҳаллий маъмурият бошчиларини тайинлаш ҳуқуқига эга бўлган. Президентнинг ваколатлари кучайтирилиб, парламент президентни ҳукуматдан четлатиш масаласини кўтара олса ҳам амалда унинг қарорларига таъсир қилолмаган.

Акаевнинг учинчи муддати ва бош қонунга ўзгартиришлар

2000 йилнинг октябрида навбатдаги президентлик сайлови белгиланган. Конституция сайловга икки марта қатнашишга йўл беришига қарамай, Акаев яна номзодини қўйган.

«Мухолифат МСКнинг Аскар Акаевни учинчи марта номзод қилиб рўйхатга олган қарорини ноқонуний, зудлик билан бекор қилиниши керак, президент лавозимидан фойдаланмоқда», — деб ёзади «АКИпресс».

Шу билан бирга лингвистик комиссия тузилиб, президентликка номзодларнинг бари қирғиз тилидан имтиҳон топшириши керак бўлган. бу келишмовчиликка олиб келган — айрим номзодлар комиссия тузилишини ноқонуний деб, буни судда исботлашга ҳаракат қилишган, бироқ уларнинг ҳаракати самарасиз бўлган.

Президент сайловига умумий етти номзод киритилган, уларнинг орасида Аскар Акаев ҳам бор эди.

«Сайловда Акаевнинг штаби барча ерда маъмурий ресурсдан ва ОАВларнинг монополиясидан фойдаланган. Ўша вақтдаги президентни Бишкекка бўлган сафарида Ўзбекистоннинг президенти Ислом Каримов билан Россиянинг бошчиси Владимир Путин қўллаган», — деб ёзади «АКИпресс».

Бу сафар ҳам яна Аскар Акаев енгиб, унга сайловга қатнашган фуқароларнинг 74,4% овоз берган.

Аскар Акаев 2000 йили 9 декабрда ўз инаугурациясида. Сурат: «АКИпресс»

Орадан уч йил ўтиб, Конституция февраль ойида яна ўзгартирилган. Бош қонунга катта тузатишлар киритилган — улар мамлакатнинг ўзига, фуқароларнинг ҳуқуқлари билан эркинликларига, президентлик ҳукуматига, депутатларнинг ваколатларига ва прокуратура билан судларга боғлиқ бўлган.

Бироқ асосий ўзгартириш асосий ўзгариш президент кетма-кет икки мартадан кўп сайланиши бўлган — шундай қилиб Аскар Акаев яна бир президентлик муддатига номзодини кўрсатиш ҳуқуқини сақлаб қолган.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, президент ҳукумат тизимини аниқлаб, премьер-министрни тайинлаган ва миллий хавфсизлик хизматини (МХХ — ҳозирги МХДҚ) тайинлаб ёки тарқата олган.

Ахси воқеаси

2002 йили Жалолобод вилоятининг Ахси туманидаги Боспиек қишлоғининг турғунлари қирғиз ерининг бир қисми Хитойга ўтиб кетишига қарши бўлишган. Ҳуқуқ тартибот органлари норозилик акциясига чиққанларга қарши қуролдан фойдаланиб, олти киши ҳалок бўлган.

Ахси воқеаси мустақил Қирғизистон тарихида ҳукумат қуролсиз фуқароларга ўқ отган биринчи воқеа бўлиб қолган.

Эҳтиёт бўлинг! видеода норозилик акциясига қатнашганларни отиш кадрлари бор

Ахсиликларнинг ҳамқишлоғи, парламент депутати Азимбек Бекназаровни ҳукумат томонидан қамоққа олиниши кўтарилишларнинг асосий сабаби бўлган. ўша вақтда Бекназаров Акаевни давлатлар ўртасидаги чегарани делимитация қилиш ҳақида Хитой билан бўлган шартномаси учун танқид қилган. Сиёсатчи Қирғизистон Узўнгү-Кууш* қапчиғайидаги ерни Хитойга ўтказиб беролмайди деб, Акаевга импичмент эълон қилишни таклиф қилган.

*Икки ўлканинг ўртасидаги тузилган шартномага кўра ,чегарани аниқлаш асосида Узўнгу-Қууш қапчиғайининг 30% Хитойга ўтиб, 70% Қирғизистонда қолган. 2002 йили шартнома ратификацияланган.

Бу орада ҳужжат Қирғизистонда салбий қабул қилиниб, халқ Хитойга ер беришга қарши чиққан. Сабаби қирғизистонликлар Узўнгу-Қуушни азалдан ўз ери деб ҳисоблаган.

Хитой билан чегарадош давлат чегаранинг узунлиги 1 071,8 километрни тузади. Делимитация бўйича сўзлашувлар 2004 йили тугаган. Узўнгу-Кууш қапчиғайи Иссиқкўл вилоятининг 2800 гектардан ортиқ тоғли ҳудудини эгаллайди. Бу ҳудудда ҳайдов ерлари йўқ, бироқ ҳудуддан чорвадорлар яйлов қатори фойдаланишади.

Фуқароларни отиш буйруғини милицияга ким бергани ҳамон номаълум. Акаевнинг айтишича, ўша вақтда у чет ўлкада бўлган. у ҳукуматда бўлган вақтда намойишчиларни отиш учун жавобгарлик маҳаллий ҳукуматда бўлган.

Кейинчалик ўқ отиш буйруғини милицияга телефон орқали президент маъмуриятининг ўша вақтдаги бошчиси Аманбек Карипкулов бергани ҳақида маълумот чиқа бошлаган.

Бироқ, 2005 йиллари революциядан кейин бош прокурор бўлиб келган Азимбек Бекназаровнинг айтишича, «Тайфун» (оммавий тартибсизликни босиш) ва «Буран» (маъмурий биноларни ҳимоя қилиш) операцияларидан фойдаланиш бўйича ҳужжатларга ўша вақтдаги премьер-министр Курманбек Бакиев қўл қўйган*.

* Курманбек Бакиев 2000-2002 йиллар оралиғида премьер-министр бўлган. Ахси воқеасидан кейин у ҳукумат билан истеъфога чиққан.

«Бакиевнинг Ахси халқига қарши «Тайфун» ва «Буран» операцияларига қўл қўйгани ҳақидаги ҳужжат 2005 йили бош прокурор бўлиб, АХси воқеаси ҳақида қайта тергов бошлаганда топилган. Яширин ҳужжат бўлгани учун базўр олганмиз. Шундан бери “[Бакиевга] сиз бу ҳужжатга қўл қўйган экансиз, сўроқ беришингиз керак» десам, «маъқул сўроқ бераман» деб вақтни чўзиб юриб, беш ойдан кейин мени ишдан [бош прокурорликдан] бўшатган. Тергов тўхтаган. Бироқ Бакиев бу иши учун жазосиз қолмади. 2010 йилдан кейин мен муваққат ҳукуматда турган вақтда бу иш қайта жонланиб, мана шу жинояти учун Курманбек Бакиевга айб қўйилиб, у сиртдан судланган», — деб билдирган у «Азаттык»қа.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулованинг айтишича, ўша вақтдаги ҳукуматга «Ахсиликларнинг қуроли бор, улар ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилишмоқда» деган нотўғри маълумот берилган.

«Охирги марта шундай маълумот билан 2014 йили танишиб, «беш йил ичида ҳеч қаерга тарқатмайман» деб қўл қўйиб берганман, муддат битди. Энди айтсам бўлади. ўша вақтдаги махсус хизмат томонидан ҳам ҳукуматга нотўғри маълумотлар етказилган. Бекназаров қўлга олингандан кейин Ахсиликлар норозилик билдириб, туман марказига бормоқчи бўлганидан тортиб, «уларда қурол бор, ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилмоқда» деган ёлғон маълумотлар берилган экан. Конвертга ҳам «шундай маълумот келди» деб ёзиб, ҳукуматга беришган. Унинг қанчалик ҳақиқат экани суриштирилган эмас. Яна бир видеода кўрдим. Унда одамнинг юзи кўринмайди, бир машинада кетаётиб кимдир «элда қурол бор, улар 17сида босиб олишади, 16да чиқишади» деб айтган. Шу каби материаллар сабаб халқни тўсиб, отиб юборишган», — деб билдирган ҳуқуқ ҳимоячиси.

Акаев 2021 йили Узўнгу-Куушни хитойликларга сотгани ҳақидаги айбловларни яна бир марта инкор қилди.

«Ахси воқеаси. Бу фожиа мен бошқарган вақтда бўлгани юрагимни эзади. [...] бунинг учун мен қирғиз халқидан кечирим сўраганман ва доим сўрайман», — деб айтилади унинг билдирувида.

Қумтўр бўйича шартнома

Энг йирик Қумтўр конини ишлатиш бўйича шартномага Акаев янги президент бўлганда қўл қўйган. Шу асосида қирғиз ҳукумати уран қазиб ишлатган Канаданинг «Камеко» корпорацияси билан келишган.

«Камеко» бизнесмен Борис Бирштейн бошқарган «Сиабеко»нинг ёрдамида кон қазиш ҳуқуқини олган. Бизнесменнинг обрўси ночор бўлган ва уни «халқаро даражадаги фирибгар» деб аташган.

Борис Бирштейн ва Аскар Акаев. Сурат: kaktus.media

1992 йили қирғиз ҳукумати билан «Камеко» Қумтўр конини ишлатиш бўйича шартномани имзолаб, «Қумтўр олтин кони» лойиҳасини тузишган. Бироқ ўша вақтдаги парламент Канаданинг корпорацияси билан шартнома тузишга қарши бўлган.

«Диққат билан таҳлил қилингандан кейин Акаевга шошилмаслик кераклигини айтдик. Фақат Канада компанияси қатнашгандай бўлмасин деб тендер эълон қилишни таклиф қилдик. Масалан, россиялик ёки қозоғистонлик ишхонани танлаб бўлмайди бўлмайдими деб сўрадик. Акаев қарор чиқаришга шошилган. Шартлар Қирғизистоннинг фойдасига эмас, Қумтўр ҳисобидан айрим одамларнинг бойигиси борлигини очиқ кўрганимиз сабаб рози бўлмаганмиз.

Бироқ Акаев ўз фармонлари билан ҳаракат қилишга ўтиб, «Камеко»ни туртаверди. 1994 йили ҳукуматни кучайтириш учун сунъий равишда парламентни ўзини-ўзи тарқатиши бўйича ташаббус кўтарди», — деб хотирлайди «афсонавий» парламентнинг депутати Жамин Акималиев.

Биринчи шартнома бўйича, конни ишлатиш учун «Қумтўр Оперейтинг Компани» тузилган. Қирғизистон «Кыргызалтын» давлат ишхонаси орқали компаниянинг акцияларига эга бўлган.

Дастлабки шартномада Қирғизистон «Кыргызалтын» орқали акциянинг деярлик 66,67%га, Камеко эса 33,33%га эгалик қилиши тахмин қилинган.

Бундан ташқари, «Камеко» ва унинг таркибидаги бошқа компаниялар, шунингдек чет ўлкалик ёлланма компаниянинг вакиллари 2003 йилгача (ернинг ижарасини ҳисобга олмаганда) солиқдан ва бирор бир тўловдан бўшатилган.

2003 йили «Камеко» Centerraни тузишни ва унинг тасарруфига «Қумтўр Голд Компанини» ва компаниянинг барча активларини ўтказишни таклиф қилган. Шундан кейин улушни яна бўлиштирмоқчи бўлишган.

Қирғизистон ҳукумати бунга рози бўлган. натижада қайта тузишдан кейин республиканинг «Кыргызалтын» давлат ишхонаси Centerraдан 33% акцияга, «Камеко» — 67%га эга бўлган.

10 йилдан кейин «Қумтўр» бўйича тузилган давлат комиссияси 2013 йили бу шартномани «энг фойдасиз» деб атаб, бунга қўл қўйиш билан «қирғиз томон «Қумтўр» лойиҳасини бошқаришдаги ҳуқуқларини анча чеклаб қўйганини» таъкидлаган.

Амалдаги иқтисод вазири Акилбек Жапаров бошқарган Қумтўрнинг 2021 йилдаги фаолиятини текшириш бўйича давлат комиссиясининг маълумоти бўйича, «Камеко» 2003 йили Centerra Goldни тузиш учун Акаевнинг оиласига катта миқдорда пора берган — Торонто биржасидан пул ва акцияларни совға қилган.

Жапаровнинг маълумотига қараганда, Айдар Акаевга алоқаси бор дейилган компанияларга камида 55, 2 миллион доллар ўтказилган. Айдар Акаев 2001 йили Канаданинг «Камеко» компаниясининг директорлар кенгашининг аъзоси бўлган.

2004 йили Centerra Gold Inc. IPOга чиққан — бошқача айтганда, акциялар Торонто фонд биржасида эълон қилинган.

Унда Канада компаниясидаги Қирғизистоннинг улуши камайган. Ўлка ҳукумати акцияларнинг 17%ни 84 миллион долларга сотган. Аскар Акаев бу пуллар халқнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш учун махсус фондга ўтказилганини айтган.

Акаев мансабдор амалдорлар билан бирга — «Қумтўр» лойиҳаси бўйича шартнома тузишдаги коррупция бўйича ишнинг фигуранти. 2 августда МХДҚда сўроқ қилингандан кейин Аскар Акаев ўлкага «Қумтўр» иши бўйича ҳамкорлик қилиш учун келганини айтган.

Қирғизистондан кетаётиб у “«Қумтўр» лойиҳаси бўйича йўл қўйган хатолари, қирғиз халқининг умидини оқламагани учун» кечирим сўраган. Бироқ у ўзи ва оиласини «Қумтўр» лойиҳасидан олтин ва акцияларга эга бўлгани ҳақидаги маълумотни инкор қилган.

«Қумтўр кони бўйича шартнома тузилгандан бошлаб қирғиз ҳукумати чет эл компаниясига миллий манфаатларга қарши бўлган имтиёзларни берган. Қирғизистон бу лойиҳадан катта иқтисодий фойда кўришни кўзлаган. Бироқ бари биз истагандан бўлмади», — деб билдирган Акаев. Мисол қатори 1992 йили «Камеко» корпорациясини солиқлардан ва табиий ресурслардан фойдаланиш учун тўловлардан ноқонуний бўшатиш ва «Қумтўр» конни ишлатишни тўлиқ Канадага ўтказиб беришни айтган.

Акаев бу «ҳукуматнинг ва ўзининг жиноий хатоси» эканини тан олган.

«Бу давлат раҳбари сифатида менинг ҳам камчилигим, сабаби мен «Қумтўр» лойиҳаси бўйича ҳукуматга ишониб қарорларни чиқардим. Менинг энг катта хатойим — Қумтўр лойиҳасини реструктуризациялаш шартномасига розилик берганим», — деб тушунтирган Акаев.

У «ўша вақтда ҳукумат уни реструктизациялаш зарурлигига кўндирганини» қўшимча қилган.

«Мен томондан ҳукуматнинг иши назорат қилинмагани канадалик инвесторларга Қумтўр конини тўлиқ назоратга олишга ва катта даромад топишга шароит яратган», — деб якунлаган Аскар Акаев.

Оилавий бошқарув

Акаев Қирғизистондан чиқиб кетгандан кейин бир неча марта турли ОАВга ва блогерларга интервью берган. Суҳбатда доим оила аъзолари сиёсатга ҳеч қачон аралашмаганини таъкидлаган.

«Оилам давлат ишларига аралашмаган. Аксинча, уларнинг ҳар бири давлат тузилишига ҳар томондан ёрдам беришга ҳаракат қилишган. Ҳақиқий оилавий бошқарувни Курманбек Бакиев киритди», — деб билдирган у 2021 йилнинг 28 апрелида.

Акаевларнинг оиласи. Сурат: «АКИпресс»

Бироқ ўша йиллари Аскар Акаевнинг болаларини, президентнинг аёли Майрам Акаеваникидай Айдар билан Берметнинг таъсири катта бўлган. Президентнинг аёли 2000 йили Қирғизистон аёллари партиясини бошқарган. Кейин партия парламентга ўтган. Шунингдек, у халқаро «Мээрим» хайрия фондига етакчилик қилган.

2019 йили бош прокуратура фонднинг фаолиятига боғлиқ 30дан ортиқ жиноий иш қўзғалганини билдирган. Назорат органининг маълумотига кўра, фонд фаолиятидан кўрган зарарнинг миқдори 64 млн сомни тузган, ўнлаган бинолар билан бошқа мулклар давлат ҳисобига қайтарилган.

Акаевнинг қизи Берметни ҳукуматнинг «Алга, Кыргызстан!» партиясининг асосчиси деб аташган. У Қозоғистон фуқароси Адил Тойгонбаевга турмушга чиққан.

Бермет Акаева. Сурат: «АКИпресс»

Акаев даврида куёви Тойгонбаев «Манас» аэропортидаги авиа рейсларга ёнилғи ташиган Aalam Services компаниясини бошқарган. Терговнинг маълумотига кўра, 1999 йилдан 2005 йилгача олти йил ичида у офшор компаниялар орқали умумий 677 миллион сомдан ортиқ даромадни яширган.

2005 йили ҳукумат алмашгандан кейин унга «Дастлабки келишув бўйича гуруҳ одамлар томонидан қилинган фирибгарлик», «Ўғирлик» ва «Хўжалик субъектларининг амалдорларини солиқдан ва мажбурий суғурта актларини тўлашдан бўшатиш» моддалари бўйича айб қўйилган. Бишкекнинг Биринчи Май туман суди 2017 йили қозоғистонлик фуқарони сиртдан 20 йилга озодликдан маҳрум қилиб, «Манас» аэропортига 10 миллион долларга яқин пул тўлаш мажбуриятини қўйган.

Айдар Акаев отаси президент бўлган вақтда медиа одами бўлган ва фаол замонавий ҳаётда яшаган. У Аскар Акаевнинг бошқа уч боласига қараганда ОАВларида кўп пайдо бўлган. ОАВ унинг ресторанларга борганини кўп ёритган.

Айдар Акаев парламентда, 2005 йил. Сурат: «АКИпресс»

1998 йили Айдар Акаев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг кичик қизига уйланган. Иккисининг никоҳи «династия никоҳи» деб атала бошлаган. Бироқ уларнинг турмуши узоққа чўзилмай, ёшлар 2001 йили ажрашган.

«Айдар бизнес қилган. ОАВлари уни ўлкадаги кўплаган бизнес-лойиҳалар билан боғлаб, буларнинг ҳаммаси отасининг кучи билан бўлганини айтишган», — деб ёзади «АКИпресс».

У 1998 йили «Казкоммерсбанк» ОҲЖнинг Қирғизистондаги вакиллигини бошқарган. Нашрнинг маълумотига кўра, у Нурбек Турдукулов билан бирга «Бител» уяли компаниясини ташкил қилган.

2001 йили 25 ёшдаги Айдар Акаев молия вазирининг маслаҳатчиси, Канаданинг «Камеко» компаниясининг директорлар кенгашига аъзо бўлган.

2004 йили опаси Бермет билан ҳукуматнинг «Алга, Кыргызстан!» партиясига қўшилган. Ўша йили Айдар Акаев кутилмаганда миллий олимпиада қўмитасининг президенти бўлиб сайланган.

2005 йилдаги революциядан кейин Айдар Акаевга тўрт жиноий иш қўзғалган. Улар бўйича келтирилган зарарнинг миқдори 3 млн сомни тузган. Бош прокуратура ҳам 11 жиноий ишда «Унинг айбдорлиги бўйича бевосита ва билвосита далиллар» борлигини билдирган.

Революциядан кейин Айдар Акаев интервьюсида «давлат раҳбарининг болалари бизнес билан шуғуллангани тўғри бўлганми-йўқми» деган саволга жавоб берган.

«Мен бундай нарса бўлмаган МДҲдаги бирорта давлатни билмайман. Барча лидерларнинг қариндошлари имкони борича бизнес қилишади. Бу нормал кўриниш. Агар бу ўлка иқтисодига зарар қилса, унда бошқа масала», — деган у.

2020 йилнинг 6 февралида Айдар Акаев вафот этгани маълум бўлган. Россиянинг ОАВлари унинг жасади «Рубльёвкадаги» уйидан топилганини билдиришган.

Кейинчалик марҳумнинг оиласини адвокати Икрамидин Айткулов, Айдар Акаев 44 ёшга тўлишига икки ҳафта қолганда юрак касаллигидан вафот этганини айтган. Бироқ ОАВ Айдар Акаевнинг ўлимига спиртли ичимликлар билан гиёҳванд модда сабаб бўлганини ёзишган.

«Қизғалдоқ инқилоби»

2005 йилдаги инқилобга парламент сайлови сабаб бўлган. сайловгача ҳукумат мухолифат номзодларини, унинг орасида мухолифатчи «Ата-Журт» ҳаракатининг лидери Роза Отунбаевани депутатликка номзод сифатида рўйхатга олмаган. У №1 Университет сайлов округидан отланган эди. Мана шу округдан бошқа номзод — Аскар Акаевнинг қизи Бермет Акаева ҳам номзодини кўрсатган.

Парламент сайловининг биринчи тури 27 февралда, иккинчи тури 13 мартда ўтган. Сайлов натижасида энг кўп овозга ҳукуматнинг «Алга, Кыргызстан!» эга бўлган. шунингдек парламентга Акаевнинг болалари Айдар билан Бермет ҳам ўтган.

Бермет ва Айдар Акаевлар парламентда, 2005 йил. Сурат: «АКИпресс»

Европарламент билан ЕХҲТнинг кузатувчилари ўтган сайловни «халқаро стандартларга жавоб бермайди» деган. Улар президент томонидан сайловчиларга босим қилишга ҳаракат бўлганини ва овозларни сотиб олиш бўлганини таъкидлашган. Мухолифат ҳам қонунбузарликлар бўлганини билдирган.

Акаев ҳукуматининг кучайишига олиб келган Конституцияга тез-тез ўзгартиришлар, коррупция ва оилавий бошқарув охири оммавий кўтарилишлар бошланишига сабаб бўлган. аввал кўтарилишлар ўлканинг жанубидан бошланиб, кейин бошқа ҳудудларга ўтган.

24 мартда оммавий норозилик акциялари Бишкекда ҳам бошланган. Пойтахт четида 30 мингга яқин одам йиғилиб, Оқ уй томон йўл олган.

Март революцияси, 2005 йил. Сурат: «АКИпресс»

Митингчилар марказий майдонга келиб: «Акаев, кетсин!» деб талаб қилишган. Йиғилганлар олдига мухолифат сиёсатчилари ҳам келиб сўз олишган. Уларнинг орасида кейин президент бўлиб сайланиб, яна шу сабаблар билан қулатилган мухолифат лидери Курманбек Бакиев ҳам бўлган.

Кейинчалик акцияга чиққанлар Акаев маъмуриятидаги тўсиқни бузиб, Оқ уйни эгаллаб олишган. Бу ерга кириб борган митингчилар амалдорларнинг ҳужжатлари билан компьютерларини деразадан улоқтириб, эшик-деразаларни синдиришган. Оқ уй талон-тарож қилинган.

Талончилик шаҳарнинг турли бурчларида ҳам бошланган. Бишкекда талончилик 24 мартдан 25 мартгача тун бўйича давом этган: натижада эл ўнлаган дўконларни, савдо марказларини ва интернет клубларини тўнаб, ёқиб юборишган. Ҳукумат мародёрларнинг иши учун шаҳар яшовчиларидан кечирим сўрашга мажбур бўлган.

Март революцияси, 2005 йил. Сурат: «АКИпресс»

24 март куни кечда тахтдан қулатилган президент Аскар Акаев оиласи билан Қозоғистонга қочгани маълум бўлган. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбаев 2020 йили «Бейнеге суртумдўр» ҳужжатли фильмининг иккинчи қисмида Акаевни ўлкадан ўзи олиб чиқиб кетганини айтган.

«Аскар Акаевни мен Бишкекдан Таразга вертолёт билан олиб чиқишга мажбур бўлдим. Вазият жуда оғир эди, отишув бўлиши мумкин эди. Тараздан Россияга кетди», — деб билдирган Қозоғистоннинг биринчи президенти.

2005 йилнинг 25 мартида эрталаб парламент ўлканинг премьер-министрини ва президент вазифасини бажарувчи қилиб Курманбек Бакиевни тайинлаган. Роза Отунбаева эса ташқи ишлар вазирлигини бошқариб, Азимбек Бекназаров бош прокурор бўлган.

29 мартда Аскар Акаев Россияда экани маълум бўлган. 2005 йили 5 апрелда Қирғизистоннинг Москвадаги элчилиги биносида Акаев президентлик хизматидан кетгани ҳақидаги аризани имзолаган.

Кейин Акаев 2005 йилнинг 24 мартидаги «қизғалдоқ революцияси» ҳақида фикр билдирган. Ўз интервьюсида норозилик акциясининг иштирокчиларини кўпи «криминал вакиллари» бўлганини билдирди — бу ҳақда унга ёрдамчилари «ўзингиз ҳам кўриб турибсиз» деб айтишган.

Шунингдек, Акаев унга қарши чиққанларга қарши куч ишлатишни айтишганини, бироқ бундан бош тортиб, қон тўкишга йўл бермаслик учун ўлкадан чиқиб кетганини айтган.

Акаевнинг айтишича, 2005 йилдаги революция «сиёсий авантюристлар — Курманбек Бакиев, Роза Отунбаева ва уларга қўшилган Алмазбек Атамбаевнинг» қўли билан амалга оширилган.

Шу билан бирга 2021 йили у «конституциявий йўл билан ҳукуматни ўтказиб бера олмагани учун» қирғиз халқидан кечирим сўраган. Акаев «оиласи давлат ишларига аралашган эмас» деб такрорлашни давом эттирмоқда.