Охирги суткада COVID-19 юқтирган 5 киши вафот этди

270

16-августда коронавируснинг янги 237 ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабидан билдиришди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 120;
  • Чуй вилоятида — 37;
  • Боткен вилоятида — 18;
  • Жалолобод вилоятида — 11;
  • Иссиқкўл вилоятида — 39;
  • Ўш шаҳрида — 4;
  • Ўш вилоятида — 1;
  • Талас вилоятида — 7.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 172 327га етди.

Шунингдек, охирги суткада 469 бемор коронавирусдан соғайиб. Уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 163 249 киши касалликни енгди. Касалхоналарда 2 101 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 3 112.

Бундан ташқари, бир суткада коронавирус юқтирган 5 киши вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 433 киши вафот этди.

Бир кеча-кундузда умумий 3 676 киши эмланди. Республика штабнинг маълумотига бўйича, 16-августга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 586 мингдан ортиқ одам олди, иккинчиси — 262 мингдан ортиқ.