Видео: ИИВ ҳайдовчига қўл кўтарган Ўш шаҳар ИИБнинг бўлим етакчисининг ҳаракатини текширади

236
Беспредел.kgга жойланган видеодан скрин.

ИИВ Ўш шаҳрида қарама-қарши томонга чиқиб, ҳайдовчига ҳужум қилган Ўш ШИИБнинг №3 бўлимининг раҳбарига нисбатан ички текширувни бошлади. Ижтимоий тармоқларда унинг ҳаракати танқид қилиниб, ишдан бўшатиш талаби қўйилмоқда.

15-августда ижтимоий тармоқларга Ўшдаги Тешик-Тош бозорида қарама-қарши томонда Toyota Camry русумидаги машинани бошқариб келаётган милиционернинг видеоси тарқади. Воқеа муаллифнинг машинасидаги видеорегистраторга тушиб қолган.

Милиционерга ҳайдовчи огоҳлантириш берганда, у муаллифдан телефонни тортиб олишга ҳаракат қилиб, ҳужум қилгани кўринади. Воқеа нима билан тугагани номаълум, сабаби видео шу ерда узилиб қолган.

Видео ижтимоий тармоқларга тарқалгандан кейин воқеа жамоатчиликда қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Интернет фойдаланувчилари милиционер «ишдан олинсин», «лавозимидан фойдаланмоқда», «милицияни уятга қўйди» деган билдирувларни ёзишган.

Видеонинг муаллифи унга ҳужум қилган милиционер «шаҳар милициясининг №3 бўлимининг яқинда тайинланган бошлиғи» эканини таъкидлаган. Ўш ШИИБдан «Клооп»га бу маълумот маълумотни тасдиқлашди.

Ўш шаҳар милициясидан йўл қоидасини бузган милиционерга жарима солиниб, далолатнома тузилганини маълум қилди. Шунингдек, текширувда йиғилган материаллар шаҳар прокуратурасига юридик баҳо бериш учун юборилишини билдиришти.

«Ички ишлар органи ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари рўйхатга олиниб, "ички ишлар органининг ходимлари" деган номга доғ туширадиган ҳаракатларни қилса, унда улар қонун доирасида жазоларини олишади», — деб билдирди Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиқов.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от @bespredelkg7